Пригодится каждому кадровику в декабре:
Болани парваришлаш таътилидан фойдаланиш
Янги ходима аввалги иш жойида иш ҳақи сақланмаган ҳолда болани 3 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилидан фойдаланмагани маълум бўлди. У янги иш жойида ушбу таътилни беришни сўраб ариза ёзишга ҳақлими? Иш берувчи таътил бериши шартми?
– Ҳа, иш берувчи учун қанчалик ноқулай бўлмасин, ушбу вазиятда ходима болани 3 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътилини беришни сўраб ариза ёзишга ҳақли, иш берувчи эса МК 234-м. 2-қ. мувофиқ ушбу аризани қаноатлантиришга мажбур.
Қонун ҳужжатларида иш жойи ўзгарганда болани парваришлаш таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи учун чекловлар белгиланмаган.