Қисқартирилаётган ходим касал бўлса
Ходим «қисқартиришга тушди», бироқ ишдан бўшатиш мўлжалланаётган санадан бир ҳафта олдин стационар даволаниш учун шифохонага ётқизилди. Иш берувчи бундан хабардор. Огоҳлантириш муддати ўтгач, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси амал қилаётган даврда меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?
– Йўқ, ходимнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида иш берувчи меҳнат шартномасини МК 100-м. 2-қ. 1-б.га кўра бекор қилишга ҳақли эмас .
Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш санасини ўзгартиринг.
МК 102-м. 6-қ.га мувофиқ, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври қўшилмайди.
- Моддий жавобгар ходим ТМҚни ўзлаштирган бўлса
- Таътилдан пенсияга чиқариш мумкинми
- Ишдан бўшамоқчи бўлган ходим касалхонада бўлса, икки ҳафта ишлаб бериши керакми
- Қисқартириш ҳақида огоҳлантирилган ходим «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшамоқчи бўлса
- Моддий жавобгар шахс «зудлик билан» ишдан бўшамоқчи бўлса