Электрон меҳнат дафтарчасида лавозимни тўлиқ кўрсатиш

25.02.2022

kadrovik.uz илтимосига кўра my.mehnat.uz барча бўлимларига маълумотларни, шу жумладан ходимнинг электрон меҳнат дафтарчасида лавозимнинг тўлиқ номини қандай тўғри киритиш кераклигини «ЯММТ» ИДАК дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор АБДУРАҲМОНОВА тушунтириб берди:

 

– «Дарҳақиқат, ходим ва унинг кейинги иш берувчилари учун my.mehnat.uz барча бўлимларида, шу жумладан электрон меҳнат дафтарчасида ходимнинг жорий иш жойидаги лавозимининг тўлиқ номи кўрсатилиши жуда муҳим. Бу билан мутахассиснинг фаолият соҳаси ва иш тажрибаси аниқ кўрсатилади.

Мисол учун, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида «эксперт» лавозими мавжуд. Бироқ, эксперт турфа хил тармоқларда фаолият юритиши мумкин. Иш берувчи ишга қабул қилаётганда ходимнинг ихтисослигини билиши муҳим: эксперт-юрист, кадрлар бўйича эксперт ва ҳ.к. my.mehnat.uz лавозимни тўлиқ ҳажмда кўрсатиш имконини ҳам беради. Асосийси – тизимда корхонадаги янги иш жойини яратишда битта муҳим жиҳатни эътиборсиз қолдирмаслик.  

«Иш жойини яратиш» тугмачасини босганда очилган жадвалга иш жойи бўйича асосий маълумотларни киритиш керак. Унда «Лавозимнинг тўлиқ номини давлат тилида кўрсатинг» майдончаси бор. Айни шу устунда корхонадаги штат жадвалига кўра лавозимнинг тўлиқ номини кўрсатиш лозим. Сўнг my.mehnat.uz барча бўлимларида, шу жумладан электрон меҳнат дафтарчасида лавозимнинг тўлиқ номи ушбу устунда кўрсатганингиздек акс этади.

 

Устунда лавозимнинг тўлиқ номи рус тилида кўрсатилганда  

– «Лавозимнинг тўлиқ номини рус тилида кўрсатинг» устунида лавозимнинг тўлиқ номини кўрсатишнинг ўзи етарли эмас. Ушбу устун хоҳишга кўра тўлдирилади, уни тўлдириш мажбурий эмас. Электрон меҳнат дафтарчаси давлат тилида тўлдирилгани боис, лавозимнинг тўлиқ номи унга тегишли устундан автоматик тарзда тортилади.

 

Ушбу жиҳат ҳисобга олинмай, лавозимлар штат жадвалига кўра акс эттирилмаганда  

– Лавозимни бекор қилиб, уни юқоридаги устунни давлат тилида тўғри тўлдирган ҳолда яратинг.

Эътибор беринг: ходим билан қўшимча келишувлар тузилган бўлса, уларнинг ҳар биттаси ҳақидаги ёзувларни тиклашга тўғри келади». 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Чтобы получать новости от Kadrovik.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал