Талаба тўлиқ иш куни ишлаши мумкинми

preview

Ходим олий таълим муассасасида ўқийди, унга тўлиқсиз 4 соатлик иш куни белгиланган. У маошини ошириш ниятида кунига 8 соат 14.00 дан 22.00 гача ишламоқчи. Шундай қилиш мумкинми?  

 

– Ҳа, башарти иш ўқишдан бўш вақтда бажарилса, мумкин . Ушбу ҳолатни тасдиқлаш учун ходим соат 14.00 дан бошлаб ўқув машғулотларига қатнамаслиги ҳақидаги олий таълим муассасасининг маълумотномасини тақдим этиши мақсадга мувофиқ.

Янги иш вақти режимини расмийлаштириш учун қўшимча келишув тузиб, меҳнат шартномасига ўзгартириш киритинг  . Қўшимча келишув ва олий таълим муассасасининг маълумотномаси асосида иш берувчи иш вақтини ўзгартириш тўғрисида буйруқ чиқаради.