Мавсумий ишчиларни ёллаш ҳақида нималарни билиш керак

preview

Мавсумий ишчиларни қандай қилиб ишга тўғри қабул қилиш ва ишдан бўшатиш керак? Уларга таътил  ва бошқа ижтимоий кафолатлар белгиланганми? Бундай иш меҳнат дафтарчасида қайд қилинадими?  

Мазкур саволларга kadrovik.uz учун махсус "Норма" эксперти Ленара ҲИКМАТОВА жавоб берди:

 

1. Мавсум учун ишга қабул қилиш қандай расмийлаштирилади?

– Ишга жойлашишда ходим иш берувчига Меҳнат кодексининг 80-моддасида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади. Ходим билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади . Иш берувчи шартнома шартларига мувофиқ муддатни кўрсатиб, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштиради .

Муддат  ҳақида гап бораётган меҳнат шартномаси бандида календарь вақтни (масалан, "3 ойга") ёки иш хусусиятидан келиб чиқиб (йиғим-терим вақтига, куз-қиш мавсуми учун тайёргарлик ва бошқалар) муддатни кўрсатинг.

Шартнома бўйича ишнинг бошланиш санаси албатта кўрсатилиши керак.

Одатда мавсумий ишларнинг тугаш санаси белгиланмайди, лекин маълум шарт-шароитларга (масалан, дала ишларининг тугаши, кўкаламзорлаштириш ва куз-қиш мавсуми учун бошқа турдаги ишларнинг тугаши ва ҳоказо) кўра уларни тугатиш пайтига қараб аниқланади.

 

2. Мавсумий ишчилар учун ишга қабул қилишда дастлабки синов муддатини белгилаш мумкинми?

 - Агар мавсумий ишчининг меҳнат шартномаси муддати 6 ойдан кам бўлса, мумкин эмас .

 

3. Мавсумий ишчининг иш вақти доимий ишчилар учун белгиланган иш вақтидан фарқ қилиши мумкинми?

- Ҳа, мумкин. Бу аниқ ишларни бажариш шарт-шароитларига боғлиқ. Сиз исталган вақт оралиғини белгилашингиз, ишнинг сменали хусусиятини ўрнатишингиз, иш вақтининг жами ҳисобини киритишингиз мумкин. Бунда мавсумий ишчиларнинг кунлик иши (смена) давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги керак  .

 

4. Мавсумий ишчига меҳнат таътили бериладими?

- Муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган ходимлар номаълум муддатга қабул қилинганлар билан бир хил ҳуқуқ ва кафолатларга эга. Шу жумладан, меҳнат таътилига бўлган ҳуқуқ. Аммо, Меҳнат кодексининг 143-моддасига кўра йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун меҳнат шартномаси бўйича иш бошлагандан кейин олти ой ишлангандан сўнг берилади. Шунинг учун 6 ой ёки ундан кам вақт давомида ёлланган ходим таътилсиз қолади деб тахмин қилиш мантиқан тўғри. Аммо, бу уни меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнг фойдаланилмаган таътил учун пул компенсациясини олишдан маҳрум қилмайди .

Масалан, агар ходим 3 ой ишлаган, компанияда эса таътил муддати барча ходимлар учун 24 иш куни деб белгиланган бўлса, ишдан бўшаётганда у  6 кунлик фойдаланилмаган таътил учун пул компенсациясини олади (24 : 12 х 3).     

Шу билан бирга ички ҳужжатлар ва меҳнат шартномасида  қонун ҳужжатларига нисбатан ходимлар учун қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларини белгилашингиз мумкин. Масалан, корхона уларда ходим 6 ойлик иш муддати тугашидан олдин биринчи иш йилига таътил олиш ҳуқуқини қўлга киритган ҳолатларни мустаҳкамлаб қўйиши мумкин. Бундан ташқари бундай ҳуқуқ ишга қабул қилиш вақтида келишилиши ёки ушбу шартни кейинчалик меҳнат шартномасига киритиш мумкин.

 

5. Ишчининг меҳнат дафтарчасига мавсумий иш даврлари тўғрисида ёзувлар киритиладими?

- Ҳа, умумий белгиланган тартибда киритилади  .

Шунингдек, мавсумий ишчининг меҳнат шартномаси my.mehnat.uz Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилади.

 

6. Меҳнат шартномаси тугамасидан мавсумий ишчини ишдан бўшатиш мумкинми?

- Ҳа, бунга тақиқ йўқ. Меҳнат шартномаси ходимнинг ўз хоҳишига кўра  иш берувчининг ташаббуси билан  тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар  ва бошқалар бўйича бекор қилиниши мумкин. Асосийси, у ёки бу асосларда ишдан бўшатиш назарда тутилган жараённинг барча талабларига риоя қилишдир.


Ишга қабул қилиш - Ўзбекистонда ишга қабул қилиш тартиби, Ўзбекистон Республикасида ишга жойлашиш ҳақида ҳамма нарса ишга қабул қилиш, ўзбекистонда ишга қабул қилиш, ишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистонда ишга ёллаш қандай ишлайди? Бу йерда сиз Ўзбекистон Республикасида ишга қабул қилиш тартиби ҳақида мақолалар билан танишасиз. Ўзбекистонда меҳнат шартномаларини тузиш ва ишга қабул қилиш қоидалари ҳақида ҳамма нарса kadrovik.uz сайтида /ru/publish/doc/text179683_mavsumiy_ishchilarni_ellash_haqida_nimalarni_bilish_kerak