Меҳнат дафтарчаси қандай юритилади

28.03.2022

Тавсияда:

– меҳнат дафтарчаларини олиш;
– ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув;
– доимий ишга ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзув;
– меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув;
– меҳнат дафтарчалари ҳисоби ва уларнинг ҳаракатини назорат қилиш;
– меҳнат дафтарчаларини бериш;
– кўпинча йўл қўйиладиган хатоликлар.


Меҳнат дафтарчаларини олиш

2020 йил 1 январдан электрон меҳнат дафтарчалари юритилиши назарда тутилган Ягона миллий меҳнат тизими жорий қилинганлиги муносабати билан аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (меҳнат биржалари) томонидан қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари берилиши тўхтатилган. Тегишинча, агар ходим ушбу санадан кейин сизнинг ташкилотингизга биринчи марта ишга кирган бўлса, унинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги ёзувлар фақат электрон меҳнат дафтарчасига киритилади.

Ўзбекистонда ишлайдиган чет эллик ходимга ҳам меҳнат дафтарчасини расмийлаштиринг. У меҳнатга оид муносабатларнинг субъекти ҳисобланади, унга нисбатан Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари тўлиқ татбиқ этилади  .

Ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув

2020 йил 1 январдан бошлаб электрон меҳнат дафтарчалари юритилаётганлигига қарамай, амалдаги қонун ҳужжатларига қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини бекор қилишга тааллуқли тузатишлар ҳанузгача киритилмаган....

lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.