Директорнинг хизмат сафари гувоҳномасини ким имзолайди
«Агар раҳбар хизмат сафарига борадиган бўлса, унинг хизмат сафари гувоҳномасини ким имзолайди?». Саволга «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:
- Ходимларни хизмат сафарларига юбориш ушбу ташкилотларнинг бошлиқлари томонидан амалга оширилади .
Бундан келиб чиқадики, буйруқ ва хизмат сафари гувоҳномасини ҳам раҳбар ўз номидан имзолашга ҳақли. Бу ҳолда буйруқ биринчи шахс номидан чиқарилади.
Масалан, қуйидаги матн билан:
«1. 20__ й. «___» _________________ дан 20__ й. «___» _________________гача ______________________________га хизмат сафарига кетаман ».
Хизмат сафарининг мақсади: ______________________________________________.
2. Хизмат сафарим давомида мажбуриятларни __________( раҳбар лавозими номи) вақтинча бажаришни ________________(вазифаларни бажарувчи ходимнинг лавозими номи)».зиммасига юклайман».
- Ўзбекистон ташқарисига хизмат сафарига юборилганда гувоҳнома расмийлаштириш керакми
- Ходим бир нечта ташкилотга юборилса, хизмат сафари гувоҳномасига ким муҳр қўяди
- Кимни хизмат сафарига юбориб бўлмайди
- Ходим хизмат сафаридан якшанба куни қайтиб келса
- Чет эл хизмат сафарига юборилган ходимнинг ишдан ташқари меҳнатига қандай ҳақ тўланади