Қўриқчи «икки кунда бир» режимида ишлаши мумкинми

preview

«Ташкилотда 1 нафар қўриқчи ҳисобда туради. Уни алмаштиришга бошқа ташкилотдан қўриқчилар келади. Қўриқчининг иш вақти эрталабки соат 8.00 дан эртаси куни 8.00 гача, яъни суткасига 24 соат. Кейин - 2 кун дам олиш куни. Яъни, икки кунда бир ишга чиқилади.  Табелда 16 ва 8 соат – ҳақиқатда ишланган вақт қўйилади. Агар қўриқчининг сменаси эрталаб соат 8.00 дан эртаси куни соат 8.00 гача давом этса, унинг иш кунларини табелда  қандай тўғри кўрсатиш керак?».

Нима учун бу вазиятда иш берувчи жарима санкциялари   хавфи остида қолиши ва хатони қандай тўғрилашни «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтириб ўтди:  

 

- Тун-у кун ишлаш (3 киши, икки кунда бир) ва корхонада белгиланган 24 соатлик иш тартиби амалдаги қонунчиликка зиддир.

Корхонада иш вақти режими ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса ходим билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланади . Бироқ кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати 12 соатдан ортиб кетмаслиги лозим . Иш режимини қайта кўриб чиқишни, уни МК нормаларига мослаштиришни тавсия этамиз.

Табелни юритишга келсак, амалдаги қонунчиликда иш вақтини ҳисобга оладиган ҳужжатлар тури ва мазмунига талаблар мавжуд эмас. Одатда, бунинг учун иш вақтини ҳисобга олиш табели (журналлар, карточкалар) қўлланилади. Уларни ҳар куни бўлганидек, бошқа аниқ даврийликда ҳам (ҳафта, декада, ой ва ҳ.к.з.ларда бир марта, )  расмийлаштириш мумкин. Бу аниқ ходимларга нисбатан қўлланиладиган иш вақти режимига боғлиқ.

Қоида тариқасида, хавфсизлик хизмати учун иш вақтининг жамланган ҳисоби қўлланилади .

 

 Иш вақтини ҳисобга олиш табелини қандай юритиш керак

Табель корхонада белгиланганидек иш сменалари жадвалига мувофиқ ҳақиқатда ишланган вақт бўйича юритилади.

Ой (ҳисобот даври) бошланишидан олдин иш берувчи ходимларнинг сменали иш режими билан ишлаш жадвалини тасдиқлайди. Унда – кундузги ва тунги сменаларнинг бошланиш ва тугаш вақти кўрсатилади.

Табелда ходим бир сменада ишлаган соатларнинг ҳақиқий сони кўрсатилади. Кундузги ва тунги сменалар учун алоҳида табель юритиш мумкин. Шунингдек, табелдаги суткани кундузги ва тунги қисмларга бўлиш мумкин. Тунги вақтдаги иш  (22:00 дан 06:00 гача) учун камида 1,5 баравар миқдорда ҳақ тўланади .

Иш вақтини ҳисобга олиш табелида иш куни (смена) давомида ҳақиқатда  ишланган соатларни кўрсатинг. Иш куни (смена) давомидаги дам олиш ва овқатланиш учун танаффус иш вақтига киритилмайди .

Ишлаб чиқариш шароитига кўра дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш мумкин бўлмаган ишларда иш берувчи ходимга иш вақтида овқатланиб олиш имкониятини таъминлаши шарт. Бундай ишларнинг рўйхати, овқатланиш тартиби ва жойи ички меҳнат тартиби қоидаларида белгилаб қўйилади .

Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади .

 

Иш вақтининг жамланган ҳисобини олишда асосий талаблар:

1. Иш куни (смена) давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги керак. Тегишинча, жорий иш кунининг охири (смена) ва кейинги куннинг бошланиши орасидаги дам олиш муддати 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас.

2. Бир ҳафта, ой ёки бошқа календарь муддат давомида ишланган вақтнинг давомийлиги ходим учун ушбу давр учун белгиланган иш вақти меъёридан ошмаслиги керак.

3. Иш вақти сонини кўрсатадиган иш жадвалини (сменаларни) албатта тузиш керак, чунки ҳисобот даври давомида иш ва дам олиш кунлари сони, шунингдек кундалик иш давомийлиги ўзгаради.

 

Узлуксиз ишлаб чиқаришда

Масалан, 3 нафар ходим (бригада) билан эмас, балки тўрт киши билан тун-у кун қўриқлаш хизмати ишини ташкил қилишни тавсия этамиз.

Ҳар бир ходим (ёки бригада) 12 соат давомида ишлайди (овқатланиш учун 1 соатлик танаффус билан бирга). Шундай қилиб, ҳар бир иш сменаси 11 соат, кунига 22 соат, ойига 660 соатни ташкил қилиб,  4 ходим (бригада) ўртасида тақсимланади. Ҳар бир ходим (бригада) ойига ўртача: 660 : 4 = 165 соат ишлайди, бу қонунчиликка зид эмас.

3 нафар қўриқчи  билан мисолда – ҳар бири ойига ўртача 220 соат ишлаши керак бўлади. Бу ҳар бир ходим учун ўртача иш вақти меъёридан 50 соатдан ошади. Бунга йўл қўйиб бўлмайди.  Иш вақтидан ташқари ишлар йилига 120 соатдан ошмаслиги керак  иш сменаси 12 соатдан иборат бўлганда эса иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди .

Эътибор беринг

Бундай ортиқча иш нафақат қонунга зид, балки иш вақтидан ташқари ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлайдиган иш берувчига ҳам иқтисодий жиҳатдан манфаатсиз .

Ишни тўғри ташкил этиш орқали иш берувчи, бир томондан, қўшимча иш ўринларини тақдим қилади,  бошқа томондан – " Иш вақтидан ташқари ишлар учун" тўламайди.

 


Иш вақти Иш вақти Иш вақти /publish/doc/text182205_quriqchi_ikki_kunda_bir_rejimida_ishlashi_mumkinmi