Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Алимент тўловлари янги жамғармаси қандай ишлайди
3 август куни Вазирлар Маҳкамасининг 427-сонли «Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори тасдиқланди.
Kadrovik.uz янги жамғарма қандай ишлашини ва унинг маблағларини олувчилар ким бўлишини аниқлаштирди:
Алимент тўловлари жамғармаси мажбурий ижро бюроси (МИб) қошида ташкил этилиб, унга бошланғич капитал сифатида 50 миллиард сўм ажратилди.
Ушбу маблағлардан 3 ой давомида алимент тўловларини тўламаган қарздорлар учун алимент тўланади.
Тўловларни тайинлаш учун алимент олувчининг аризаси ва уларни тўлашни тайинлаш тўғрисидаги суд қарори асос бўлади.
МИБ барча тўланган маблағларни кейинчалик қарздорлардан ундиради.
Фондга қуйидагилар ҳисобидан пул захираларини шакллантиришга рухсат берилган:
- вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро институтлар ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
- қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Жамғарманинг барча операциялари Алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилиш департаментининг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади. Тўловлар ушбу тизим билан интеграция қилинган алимент олувчиларнинг банк карталарига ўтказилади.
Саида ЖОНУЗОҚОВА тайёрлади