Интизомни назорат қилиш учун кузатув камераларидан фойдаланса бўладими

preview

«Ходим мунтазам равишда ишга кечикиб келганлиги учун ишдан бўшатилмоқда. Шу мақсадда видеокузатув камераларидаги видеолардан далил сифатида фойдаланиш қонунийми?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

–  Қонунчиликда меҳнат интизомини назорат қилиш учун видеокузатув камераларидан фойдаланиш тақиқланмаган.

Меҳнат тартиби ички меҳнат тартиби қоидалари, лавозим йўриқномалари ёки меҳнат шартномасида  белгиланиши керак. Иш берувчи  ходимни унга юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан, шу жумладан – ички меҳнат тартибига риоя қилиш бўйича таништириши лозим . Шунингдек, меҳнат интизомини назорат қилиш усуллари ҳақида ҳам огоҳлантириши керак.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам иш берувчи ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари учун меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда Меҳнат кодексида назарда тутилган мажбурий тартиб-таомилларни бажариши шарт. Шу жумладан, меҳнат интизомини бузганлик ҳақидаги барча далилларни тўғри ҳужжатлаштириши керак (бевосита раҳбарнинг ҳисоботлари, далолатномалар ва бошқалар).

Ёдда тутинг: аввал меҳнат вазифаларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил мобайнида ходим томонидан такроран интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузиш ҳисобланади .

Қўшимча маълумотларни қуйидаги нашрлардан топишингиз мумкин: