Пригодится каждому кадровику в ноябре:
Байрам якшанба кунига тўғри келса, жума кунидаги иш куни қисқартирилиши керакми
Корхонада 2 кунлик дам олиш куни билан 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Агар байрам куни якшанба ёки душанба кунига тўғри келса, жума 1 соатга қисқартирилиши керак бўлган байрам арафасидаги кун ҳисобланадими?
– Йўқ, ҳисобланмайди. Агар байрамдан олдин дам олиш кунлари келса, иш куни ёки иш сменасининг давомийлиги қисқартирилмайди.
Меҳнат кодексининг 121-моддасига мувофиқ байрам (ишланмайдиган) куни арафасидаги кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади . Агар байрам куни, масалан, якшанба кунига тўғри келса ва ундан олдин дам олиш куни – шанба (5 кунлик иш ҳафтасида) бўлган бўлса, ходим Меҳнат кодексининг 121-моддаси асосида жума куни унинг кундалик иши (смена) қисқартирилишини талаб қилишга ҳақли.