Ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқни олдиндан чиқариш мумкинми

preview

Компания ходими МКнинг 160-моддаси бўйича «ўз хоҳишига кўра» ишдан бўшаш тўғрисида ариза берди. Олдиндан – ходимнинг ҳақиқатда кетишидан бир неча кун олдин буйруқ чиқариш мумкинми? Ҳуқуқшунос бунга йўл қўйиб бўлмаслигини ва буйруқ қатъиян меҳнат шартномаси бекор қилинган куни расмийлаштирилиши кераклигини таъкидламоқда.

Вазиятни меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА изоҳлади:

Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

 

–  Янги Меҳнат кодексининг 171-моддасида иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини бериши шартлиги таъкидланган. МКда бундай буйруқни олдиндан расмийлаштиришга тақиқ йўқ. Баъзи ҳолларда эса бу нафақат кадрлар бўйича ходимнинг инжиқлиги, балки мажбурий чорадир. Масалан, раҳбар сафарда  бўлиши ва ходим ишдан бўшаётган куни буйруқни имзолайдиган ҳеч ким бўлмаслиги мумкин.

Мисол учун, ходим 6 январь куни 20 январдан бошлаб меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берди, 15 январь куни эса директор меҳнат таътилига чиқади. Бундай ҳолда буйруқни 15 январгача чиқариш мумкин.

Аммо бу ерда хавф мавжуд: огоҳлантириш муддати давомида ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир . У буни ҳатто огоҳлантириш муддатининг сўнгги кунида – меҳнат шартномаси бекор қилинадиган кунда, белгиланган иш вақти тугагунига қадар амалга ошириши мумкин.

Масалан, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддати 20 январда тугайди. Ходимнинг иш вақти соат 09:00 дан 18: 00 гача. 20 январь куни соат 18:00 гача ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризасини чақириб олишга ҳақли.

Агар буйруқ аввалдан чиқарилса, уни кейинчалик бекор қилиш эҳтимоли бор. Келтирилган мисолда ходим аризани 6 январдан 20 январгача – бутун огоҳлантириш муддати давомида чақириб олиши мумкин.

Ҳар қандай шароитда огоҳлантириш муддати тугагунга қадар ходимнинг аризани чақириб олиш ҳуқуқини рад этиш мумкин эмас. Шу жумладан, агар меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ аллақачон чиқарилган бўлса ёки бўшаётган ходимнинг ўрнига бошқа шахс таклиф қилинган бўлса ҳам . Шунинг учун буйруқни меҳнат шартномаси ҳақиқатдан бекор қилинган кунда чиқариш тавсия этилади.

Масалан, ходим 1 февраль куни  ўз ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ариза берди. Унинг охирги иш куни – 15 февраль, шу куни буйруқ чиқариш мақсадга мувофиқдир.

 

Буйруқ олдиндан расмийлаштирилди. Меҳнат дафтарчасига маълумотларни қачон киритиш керак?

Агар буйруқни барибир олдиндан расмийлаштиришга тўғри келган бўлса, меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзувни ходим ишдан бўшатилган куни киритинг.  Ходимнинг худди шу сўнгги иш кунида ишдан бўшатишни Ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) рўйхатдан ўтказинг. Акс ҳолда тизимда меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келиши мумкин.

 

Агар меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги ёзув меҳнат дафтарчасига олдиндан киритилган бўлса, нима қилиш керак?

 1. Агар ариза чақириб олинмаса

Ходим 10 январь куни 24 январдан ишдан бўшаш тўғрисида ариза берди. Агар кадрлар бўйича ходим 20-санада аллақачон буйруқни расмийлаштирган бўлса ва шу куни меҳнат дафтарчасига меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёзув киритган бўлса, ходим кейинчалик аризасини чақириб олмаган тақдирда ҳам, ушбу ёзув ўз кучини йўқотган деб тан олиниши керак. Ахир меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси буйруққа мувофиқ кўрсатилади (буйруқ чиқарилган санани меҳнат шартномаси бекор қилинган сана билан адаштирманг!).

 

ИШ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

NN
п/п

Сана

 Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш ҳақида маълумотлар

Ёзув нима асосида киритилган (ҳужжат, унинг санаси ва рақами)

Йил

Кун

Ой

1

2

3

4

 

 

 

 

 «Velikan» масъулияти чекланган жамияти

 

5

2019

23

09

Юридик бўлим бошлиғи сифатда ишга қабул қилинди

23.09.2019 йилдан 32-к- сонли буйруқ

6

2023

20

01

Меҳнат шартномаси бекор қилинди

20.01.2023 йилдан 12-к-сонли буйруқ

 

 

 

 

Кадрлар бўлими бошлиғи Каримов С. А.

имзо, муҳр

 

7

2023

20

01

6-сон учун ёзув ҳақиқий эмас

20.01.2023 йилдан13-к-сонли буйруқ

8

2023

24

01

Меҳнат шартномаси бекор қилинди

20.01.2023 йилдан 12-к-сонли буйруқ

 

 

 

 

Кадрлар бўлими бошлиғи Каримов С. А.

имзо, муҳр

 

2. Агар ходим аризани чақириб олса

Кадрлар хизмати ходими меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёзув киритди, аммо шундан сўнг  ходим аризани чақириб олди. Корхона раҳбари ариза чақириб олинганига асосланиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқарди. Бундай ҳолда қуйидаги ёзув киритилади:

 

ИШ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

NN
т/р

Сана

Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш ҳақида маълумотлар

Ёзув нима асосида киритилган (ҳужжат, унинг санаси

ва рақами)

Йил

Кун

Ой

1

2

3

4

 

 

 

 

 «Velikan» масъулияти чекланган жамияти

 

5

2019

23

09

Юридик бўлим бошлиғи сифатида ишга қабул қилинди

23.09.2019 йилдан 32-к-сонли буйруқ

6

2023

20

01

Меҳнат шартномаси бекор қилинди

20.01.2023 йилдан 12-к-сонли буйруқ

 

 

 

 

Кадрлар бўлими бошлиғи Кравцов С. А.

имзо, муҳр

 

7

2023

24

01

6-сонли ёзув ҳақиқий эмас, меҳнат муносабатлари давом этмоқда

24.01.2023 йилдан 13-к-сонли буйруқ

 

 

Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш Меҳнат шартномасини бекор қилиш /publish/doc/text187387_ishdan_bushatish_tugrisidagi_buyruqni_oldindan_chiqarish_mumkinmi