Ходим учта компанияда ишласа, ЯММТда қандай рўйхатдан ўтказилади

preview

«Ташкилотнинг учта шўъба корхонаси  мавжуд. Ходимлардан бири уларнинг ҳар бирида ишлайди. Уни ЯММТда  бир вақтнинг ўзида учта компанияда қандай расмийлаштириш керак ҳар бирида 0,5 ставкаданми?».

Кадровик.uz илтимосига кўра  ушбу масалани ҳал қилиш шартлари ва механизмини «ЯММТ» ИДАК бошқарув дирекцияси бўлим бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова тушунтирди:

 

– Айни пайтда ЯММТ тизимида ходим иккита ташкилотда расмийлаштирилган бўлиши мумкин. Учинчисини расмийлаштиришга уринганда – иш берувчига ЯММТ қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилишини таклиф қилувчи огоҳлантириш чиқади.

Бу муаммони ҳал қилиб бўлмаслигини англатмайди.

Агар 18.10.2012 й. 297-сон ВМҚда шартлашилган  шартга риоя қилинса, ходимни учта ташкилотда расмийлаштириш мумкин. Яъни, учта ташкилотда ишлаш давомийлиги иш вақти меъёридан ошмаслиги керак (тизимда бу 1,5 ва 2 ставка). Агар шартга риоя қилинган бўлса,  иш берувчи ходимни учинчи ташкилотда расмийлаштириш имкониятига эга бўлади.

Кадрлар бўйича мутахассис буни ҳозир ўзи ҳал қила олмайди – ЯММТ дирекциясининг техник қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилинг.

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади