Хусусий ташкилотлар «декрет» нафақаларини тўлашга мажбурми

preview

«Биз хусусий компанияда ишлаймиз. Директор ходимларга ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда бола парвариши бўйича ўйичқа тўлашдан бош тортяпти. Буни «хусусий мулкдорлар» маблағларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга эканлиги билан асосламоқда. Аслида бу шундайми? «Декретдагилар»га нафақа тўламаганлик учун қандайдир жавобгарлик борми? Бола парвариши бўйича ўйичқанинг ҳозирги миқдори қанча?».

Вазият бўйичаишииккромпанияда, юрист Ленара ХИКМАТОВА тушунтириш берди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўқиш учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

 Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлашлари шарт. Ушбу мажбуриятдан бўйин товлаш айбдор мансабдор шахсларни БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солиш билан маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган бўлса, БҲМнинг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади .

 

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини қандай тўлаш керак

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида тайинланади ва тўланади. У ҳомиладорликнинг 30-ҳафтасидан бошлаб берилади :

  •  126 календарь кунга – туғишдан 70 кун олдин ва туғишдан 56 кун кейин – туғруқ асоратсиз ўтганда;
  •  140 календарь кунга – туғишдан 70 кун олдин ва 70 кун ўтгач – туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда.

Нафақа, агар уни олиш ҳуқуқи иш берувчи билан меҳнат муносабатлари даврида (шу жумладан, синов муддати ва ишдан бўшаш кунида) содир бўлса, тўланади.

Тўлов миқдори ишга кирган кундан бошлаб ҳақиқатда ишлаган вақтга боғлиқ :

  • ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойгача – ўртача ойлик иш ҳақининг 75%;
  • ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан ошса – ўртача ойлик иш ҳақининг 100%.

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш билан боғлиқ харажатлар қуйидагилар томонидан амалга оширилади :

  • бюджет ташкилотлари томонидан — меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида;
  • хўжалик юритувчи субъектлар томонидан о фойда солиғини ҳисоблашда мазкур харажатлар солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланган ҳолда ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Эътибор беринг

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади .

Иш берувчининг нафақа тўлаш бўйича мажбуриятлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланган ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси ҳажмида камайтирилади. Нафақа ходимнинг фарзанди туғилгунига қадар минимал истеъмол харажатларининг (МИХ) 4 баравари миқдорида тўланади . 2024 йилда минимал истеъмол харажатлари миқдори 621 000 сўмни ташкил қилади.

Содда қилиб айтганда, нафақанинг МИХнинг 4 баравари миқдорига тенг (2 484 000 сўм) қисмини ходима давлат бюджетидан олади. Қолган қисми эса (аёлнинг иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланган нафақа, давлат бюджетидан тўланган суммани олиб ташлаган ҳолда) ташкилот томонидан тўланади.

 

Тўлаш механизми қуйидаги мақолаларда батафсил ёритилган:

 

Бола парвариши бўйича нафақа қандай тўланади

Агар ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан сўнг бола 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш бўйича таътил олишга қарор қилган бўлса, унга бола парвариши бўйича нафақа тўланади. Бундай таътил унинг илтимосига кўра ва унинг ёзма аризаси асосида берилади . Иш берувчи бундай таътилни рад этишга ҳақли эмас.

Эътибор беринг

Бола парвариши бўйича нафақа фақат бюджетдан ташқари ташкилотлар томонидан тўланади. Ойлик нафақа миқдори МҲТЭКМнинг 60%ини ташкил этади .

Тайинлаш ва тўлаш тартиби махсус Низом билан тартибга солинган (АВ рўйхат рақами 1113, 14.03.2002 йил).

Бола икки ёшга етгунча уни парваришлаш учун ишлайдиган (бюджет ташкилотларида ишлайдиганлар бундан мустасно) оналарга бериладиган ҳар ойлик нафақаларнинг молиялаштириш манбаи — корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобланади .

Ушбу турдаги нафақа тўлашнинг барча нозик жиҳатлари ҳақида бу ерда ёзганмиз:

 

Бюджет ташкилотлари бола парвариши бўйича нафақа тўламайди. Уларнинг ходималари бола парвариши бўйича нафақани олиш тартиби тўғрисида қуйидаги тавсияда ўқинг:

 

Бола парвариши бўйича нафақа тўламаганлик учун бюджетдан ташқари ташкилотнинг айбдор мансабдор шахси МЖтКнинг 49-моддаси бўйича БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима билан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган бўлса, БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бунда жарима тўлаш иш берувчини бола 2 ёшга тўлгунга қадар ходимга бола парвариши бўйича нафақани тўлиқўлажмда тўлашдан озод қилмайди.

Бундан ташқари, иш берувчи Меҳнат кодексининг 333-моддасига кўра нафақа тўлашни кечиктиргани учун моддий жавобгардир. Нафақалар иш ҳақини тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади .

Ушбу муддатлар бузилган тақдирда нафақалар ҳар бир кечиктирилган кун учун Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг ўн фоизи миқдорида (пулли компенсация) тўланади. Компенсация тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳисоблаб чиқилади. Компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг тўловларни тўлашнинг кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади.