Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишлаш мумкинми

preview

«Асосий иш жойида бош бухгалтер лавозимидаги ходим бошқа ташкилотда  ўриндошлик асосида директор сифатида расмийлаштирилиши мумкинми? Ёки бош бухгалтер лавозимини ўриндошлик, директор лавозимини эса асосий иш сифатида қайта расмийлаштириш керакми?»

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

Teлеграм-каналдаги мақолаларимизни кузатиб боринг.

 

Меҳнат кодексининг 487-моддасида ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери ва ташкилот алоҳида бўлинмаларининг раҳбари бошқа иш берувчида фақат ташкилотнинг ваколатли органи ёки ташкилот мулкдори ёхуд мулкдор ваколат берган шахс (орган) рухсати билан ўриндошлик асосида ишлаши мумкинлиги назарда тутилган.

Бундай рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда, ходим асосий иш бўйича қайси лавозимда расмийлаштирилганлиги ва қайси лавозимдалиги муҳим эмас.

Директор лавозимига расмийлаштириш муносабати билан меҳнат шартномаси шартларини фақат битта сабабга кўра ўзгартириш мумкин – агар директорнинг мажбуриятлари тўлиқ юклама билан тўлиқ иш куни режимини талаб қилса.

Ўриндошлик бўйича ишнинг умумий давомийлиги иш вақти меъёрининг ярмидан ошмаслиги керак  . Яъни, энг камида 0,5 ставка.

Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан бўшаган кунларда ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин .

Валерия ЛЯНДРЕС янгилади