Ходим билан меҳнат шартномасини қандай асосларга кўра бекор қилиш мумкин

07.03.2024
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияномада:

- Ходим билан меҳнат муносабатларининг бекор қилинишини белгилаш учун қандай атамадан фойдаланиш керак

- Меҳнат шартномасини бекор қилишнинг хос хусусиятлари

- Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари қандай бўлади

Ходим билан меҳнат муносабатларининг бекор қилинишини белгилаш учун қандай атамадан фойдаланиш керак

Амалиётда кадрларга оид ҳужжатларда ходим билан меҳнат муносабатларининг бекор қилинишини белгилаш учун қўлланиладиган ҳар хил вариантларни учратиш мумкин: “ишдан бўшатиш”, “меҳнат шартномасини бекор қилиш”, “меҳнат шартномасини тугатиш”, “меҳнат муносабатларини тугатиш” ва ҳоказо. Буларнинг орасида ягона тўғри вариант – бу “меҳнат шартномасини бекор қилиш”. Меҳнат кодексида айнан шу атама мавжуд ва кадрларга оид ҳужжатларда ва ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувларни киритишда айнан ундан фойдаланиш лозим.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш деганда Меҳнат кодексида назарда тутилган асослар бўйича ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни тугатиш тушунилади .

Меҳнат шартномасини бекор қилишнинг хос хусусиятлари қандай

Меҳнат шартномасини бекор қилиш қуйидаги хос хусусиятларга эга:

  • меҳнат шартномасини бекор қилишда ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинади;
  • меҳнат шартномасини бекор қилишга фақат МК ёки бошқа қонунда белгиланган асосларга кўра йўл қўйилади;
  • меҳнат шартномасини бекор қилиш қонунчилик талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади;
  • меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин якка тартибдаги меҳнат муносабатлари билан бевосита боғлиқ бўлган баъзи муносабатлар давом этиши мумкин (масалан, агар меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ходимни ишга қайта тиклаш, унга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлаш, бошқа лозим бўлган тўловларни тўлаш тўғрисида меҳнат низоси вужудга келса). Бундан ташқари, меҳнат шартномасининг тарафлари у бекор қилингандан кейин якка тартибдаги меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган айрим мажбуриятлардан озод этилмайди. Масалан, зарар етказилгандан кейин меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ушбу шартнома тарафини моддий жавобгарликдан озод этмайди
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Kadrovik Pro