Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра қандай бекор қилинади
Тавсияномада:
– тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг хусусиятлари;
– тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг иш берувчи учун манфаатли томонлари;
– тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг самаралилиги вазиятлари;
– ходим учун тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги далиллар.
Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатишнинг қандай хусусиятлари бор
Тарафларнинг келишуви – ходим билан меҳнат муносабатларини бекор қилиш учун алоҳида асосдир. Меҳнат шартномасини ушбу асосга кўра бекор қилиш учун, ходим ва иш берувчи меҳнат муносабатларини бекор қилишнинг барча муҳим жиҳатлари ҳақида келишиб оладилар. Бу қуйидагилар бўлиши мумкин:
- меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси;
- тугалланиши лозим бўлган ишлар рўйхати;
- янги ходимни ўргатиш;
- ишларни бошқа ходимга топшириш тартиби;
- компенсация тўловлари ва ҳоказо.
Тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшатиш – бу иш берувчи ёки ходимнинг ташаббуси эмас, балки тарафларнинг ўзаро розилигидир.
Меҳнат шартномасининг ҳар қандай тарафи ташаббускор бўлиши мумкин. Агар бир тараф иккинчи тарафнинг ташаббусини қўллаб-қувватласа, шартномани иш берувчи ва ходимнинг ёзма келлишуви асосида исталган вақтда бекор қилиш мумкин.
Иш берувчи ходимнинг меҳнат муносабатларини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш истагига рози бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолда ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаши мумкин. Бунинг учун у иш берувчини камида икки ҳафта олдин огоҳлантиради.
Бироқ, агар ходим тарафларнинг келишувига кўра ишдан бўшашга рози бўлмаса, уни ишдан бўшатиш учун иш берувчига асослар керак. Ишдан бўшатиш учун ҳар қандай асос тўғри келмайди,