Пригодится каждому кадровику в декабре:
Қачон ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни тўламаса ҳам бўлади
Шикастланган ходим иш берувчидан унга етказилган зарарни моддий тарзда қоплашни талаб қилмоқда. Тўловни амалга оширишдан олдин, ташкилот ходим қаерда ва қандай шикастганланлигини ва бунда иш берувчи айбдорлигини аниқлаштириб олиши керак.
Бундай вазиятда меҳнат қонунчилиги нормаларини қандай қўллашни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:
- Ҳақиқатан, ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлаши шарт . Бунда иш берувчи:
- ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам (масалан, хизмат вазифасини бажариш чоғида);
- иш берувчи томонидан ажратилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда шикастланиши натижасида соғлиғига етказилган зарар учун моддий жавобгар бўлади .
Ходимга қуйидаги ҳолларда соғлиғига шикаст етганда зарар тўланмайди:
1) Меҳнат вазифаларини бажармаганда етказилганда.
Мисол учун, ходим ўзининг уйини таъмирлаш чоғида қўлини шикастлади. Иш берувчига у меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди ва унинг соғлиғига етказилган зарарни тўлашни сўради. Иш берувчи касаллик варақаси учун ҳақ тўлаши керак, бироқ зарарни тўлашни рад этиш ҳуқуқига эга .
2) Ходим лозим даражада таништирилган меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги, саноат санитарияси қоидаларига риоя қилинмаган ёки улар бузилган тақдирда .
Моддий жавобгарликнинг олдини олиш учун сизнинг ташкилотингизнинг айби йўқлигини ҳужжат билан тасдиқланг .
3) Агар зарар енгиб бўлмас куч ёки жабрланувчининг ғаразли нияти туфайли (юқори хавф манбаи билан зарар етказилганда ) юзага келганлигини исботласангиз.
Мисол учун, ходим хизмат автомобилини бошқарган ҳолда офисга келиш йўлида светофорнинг тақиқловчи қизил рангида ўтиб кетди. Натижада – аварияга учраб, мияси чайқалди. Суд ЙҲҚ қасддан бузилганлигини ўрнатди. Касалхонадан чиққач, ходим кадрлар бўлимига меҳнатга лаёқатсизлик варақасини ва соғлиққа етказилган зарарни тўлаш тўғрисида аризани тақдим этди. Бундай вазиятда иш берувчи уни қаноатлантиришни рад этиш ҳуқуқига эга.