Пригодится каждому кадровику в декабре:
ЯММТда иш жойидаги бахтсиз ҳодисани рўйхатдан ўтказиш тартиби (йўриқнома)
Иш берувчилар иш жойидаги вазифаларни бажариш вақтида жабрланганлар тўғрисидаги маълумотларни «ЯММТ» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиши шарт . Буни қандай амалга ошириш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра «ЯММТ» ИДАК бошқарув бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова босқичма-босқич тушунтирди:
– Жабрланган ходимларга Н-1 шакли бўйича далолатномалар расмийлаштирилгандан сўнг бахтсиз ҳодисаларни my.mehnat.uz сайтида рўйхатдан ўтказинг, чунки тизимга маълумотларни киритиш чоғида улар ҳақидаги маълумотлар керак бўлади. Бу далолатнома тузилгандан кейин уч иш куни ичида амалга оширилиши керак.
1) my.mehnat.uz сайтидаги иш берувчининг кабинетига киринг;
2) «Ташкилот кабинети»га киринг (юқори меню);
3) «Бахтсиз ҳодисалар ҳисоби»ни (ўнг меню) босинг, очилган жадвални тўлдиринг.
Жадвални тўлдириш бўйича ишни шартли равишда уч босқичга бўлиш мумкин:
I. Бахтсиз ҳодисаларни рўйхатдан ўтказиш;
II. Далолатномаларни Н-1 шакли бўйича рўйхатдан ўтказиш;
III. Тўловлар ҳақида маълумот киритиш.
I. Бахтсиз ҳодисаларни рўйхатдан ўтказиш
Очилган саҳифада («Бахтсиз ҳодисалар ҳисоби» тугмачасини босгандан сўнг), яшил «Қўшиш» тугмасини босинг ва очилган шаклда қуйидагиларни кўрсатинг:
1) бахтсиз ҳодиса турини (очиладиган кўрсатмадан мосини танланг);
2) бахтсиз ҳодиса содир бўлган санани;
3) жабрланганлар сонини;
4) бахтсиз ҳодисанинг оқибатларини (очиладиган кўрсатмадан мосини танланг).
«Юбориш» тугмасини босинг.
II. Далолатномаларни Н-1 шакли бўйича рўйхатдан ўтказиш
Шундан сўнг тизим сизни «Бахтсиз ҳодисалар ҳисоби»ни босганингиздан сўнг очилган саҳифага қайтаради. Рўйхатдан ўтказиладиган бахтсиз ҳодиса ҳақидаги маълумот аллақачон жадвалда пайдо бўлади.
Энди «Н-1 шакл далолатнома» устунига эътибор беринг ва шаклланаётган ёзувнинг қаршисидаги «Қўшиш» тугмасини босинг. Очилган шаклни тўлдиринг. Бунинг учун Н-1 шаклидаги далолатномадан қуйидаги маълумотларни ўтказинг:
1) далолатнома рақами;
2) жабрланувчининг ЖШШИРи («Бўлим», «Исм», «Фамилия», «Отасининг исми», «Туғилган сана» устунлари сиз ЖШШИРни кўрсатганингиздан сўнг автоматик равишда тўлдирилади);
3) бахтсиз ҳодисанинг оқибатлари (очиладиган кўрсатмалардан мосини танланг);
4) жабрланувчининг ўртача иш ҳақи;
5) меҳнат муҳофазаси бўйича. Бунинг учун ушбу бўлимнинг тўртта сатрида уларнинг ҳар бирида очиладиган кўрсатмалардан бирини танлашингиз керак бўлади.
«Сақлаш» ва «Юбориш» тугмасини босинг.
III. Тўловлар ҳақида маълумотни рўйхатдан ўтказиш
Қўшимча харажатлар ва касаллик варақасини қоплаш учун тўланган суммалар маълум бўлгандан кейин бахтсиз ҳодисани рўйхатдан ўтказишни якунлаш мумкин. Бунинг учун:
1) my.mehnat.uz сайтидаги «Бахтсиз ҳодисалар ҳисоби» функционалига киринг;
2) «Ҳаракатлар» устунида рўйхатдан ўтказилаётган бахтсиз ҳодиса қаршисидаги жадвалда «Кўриш»ни (кўк фондa «кўз» белгиси) босинг. Натижада, олдингизда бахтсиз ҳодисадан жабрланганларнинг исмлари бирма бир санаб ўтилган жадвал очилади;
3) «Қўшимча харажатларни қоплаш учун тўлов суммаси» ва «Касаллик варақаси бўйича ҳисобланган тўлов миқдори» устунларида керакли суммани кўрсатинг.
Олег ГАЕВОЙ томонидан тайёрланди