Пригодится каждому кадровику в декабре:
Ходим Ўзбекистон фуқаролигини бекор қилиш тўғрисида ариза берган бўлса
«Мутахассисни ишга қабул қилмоқчимиз, у икки давлат – Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга. У Ўзбекистон фуқаролигини бекор қилиш тўғрисида ариза берди. Меҳнат шартномасида ушбу вазиятни қандай назарда тутиш керак? У билан муддатли меҳнат шартномаси тузиш мумкинми?».
Саволга «Нормa» эксперти, юрист Нурали Нурмуҳамедов жавоб берди:
– Энг аввало шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон қонунчилигида икки давлат фуқаролиги назарда тутилмаган, яъни Ўзбекистон фуқароси бир вақтнинг ўзида бошқа давлат фуқароси бўла олмайди .
Агар ходим Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқса ва бошқа давлат фуқаролигини олса, у сизда ишлай олиши учун унинг Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олишингиз керак. Бу ҳақда батафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
Шундан келиб чиқиб, сиз ушбу ходим билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишни расмийлаштириш вақтида меҳнат шартномасини бекор қилишингиз керак бўлади.
Ушбу шартни амалдаги меҳнат шартномасига киритиш ёки муддатли меҳнат шартномасини тузиш шарт эмас, чунки меҳнат шартномасига киритиладиган ўзгаришлардан қатъи назар, уни бекор қилишга тўғри келади.