Ходим неустойка тўлашга қарши бўлса, уни ундириш мумкинми

preview

«Ходим меҳнат шартномаси муддати тугашидан олдин ўз хоҳишига кўра ишдан бўшамоқда. У бунинг учун неустойка тўлашдан бош тортмоқда, чунки меҳнат шартномасини бекор қилиш республиканинг бошқа минтақасида янги яшаш жойига кўчиб ўтиш зарурати билан боғлиқ. Ходимнинг розилигисиз ишдан бўшатилганда унинг иш ҳақидан неустойка суммасини ушлаб қолиш мумкинми? Неустойка қандай тартибда қўлланилади?»

Кadrovik.uz илтимосига кўра саволга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

Teлеграм-каналидаги мақолаларимизни кузатиб боринг.

 

Меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш учун неустойка тўлаш ҳақидаги шарт – икки томонламадир 

– Шартномага неустойка ҳақидаги шартни киритиш ҳамда ходим ишдан бўшатилганда уни тўлаш тартиби Меҳнат кодексининг 159-моддаси билан тартибга солинади.

Муддатли меҳнат шартномасида ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра (аммо шарт эмас) шартнома муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш ҳақида ўзаро мажбуриятни назарда тутиш мумкин. «Ўзаро» сўзига эътибор беринг. Яъни, бундай мажбурият нафақат ходимга, балки иш берувчига ҳам юкланади.

Агар меҳнат шартномасида неустойка ҳақидаги шарт фақат ходимга нисбатан татбиқ қилинса, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Бундан ташқари, меҳнат шартномасида неустойка миқдори белгиланиши керак. Агар бу бажарилмаса, тарафлар уни тўлашдан озод қилинади. Яна бир муҳим жиҳат: ходим томонидан тўланадиган неустойка миқдори иш берувчи тўлайдиган неустойка миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас. Шу билан бирга меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан неустойкани оширилган миқдорда тўлашни назарда тутиши мумкин. Яъни, ходим иш берувчидан кўпроқ тўлай олмайди, аксинчасига эса йўл қўйилади.  

Неустойканинг миқдори иш берувчи томонидан ходимнинг манфаатларини кўзлаб қилинган харажатларга, ходим ишлаб берган даврга ва бошқа ҳолатларга қараб фарқланиши мумкин .

Шундай қилиб, муддатли меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилишда неустойка тўлаш ҳақидаги шарт қонуний ҳисобланади, агар:

  • бу ходимнинг меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса;
  • неустойка тўлаш мажбурияти   ходим ва иш берувчи учун бир хил бўлса;
  • шартномада неустойканинг аниқ миқдори белгиланган бўлса.  У ходим учун иш берувчидан кўра кўпроқ эмас.

 

Неустойка қачон тўланади

Иш берувчи ўз ташаббусига кўра меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилса ва хусусан қуйидагилар муносабати билан неустойка тўлайди :

  • ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилганлиги ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолиятнинг тугатилганлиги;
  • технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши билан боғлиқ бўлган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси), якка тартибдаги тадбиркор ходимлари сонининг ёки штатининг ўзгарганлиги;
  • ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги;
  • Меҳнат кодекси ва ва бошқа қонунларда белгиланган ўзга сабаблар (асослар), масалан, мазкур ишга ўзи учун асосий иш жойи бўлган ходим қабул қилинган тақдирда ўриндош ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш .

 

Муҳим!

Ходимнинг меҳнат шартномаси бошқа асослар бўйича муддатидан олдин тугатилган тақдирда неустойка тўлаш мажбуриятини муддатли меҳнат шартномасига киритиш ноқонуний деб тан олинади .

 

Агар меҳнат муносабатлари қуйидагилар муносабати билан бекор қилинса, ходим иш берувчига неустойка тўлайди:

  • унинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузганлиги муносабати билан ;
  • МКнинг 160-моддаси бўйича  ходимнинг ташаббусига кўра – бу унинг ишни давом эттира олмаслик билан боғлиқ бўлган ҳолатлар бундан мустасно .

Меҳнат кодексида ходимнинг ушбу ташкилотда ишлашни давом эттиришига имкон бермайдиган ҳолатларнинг фақат тахминий рўйхати мавжуд. Улар орасида: таълим ташкилотига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги. Шунинг учун ҳар бир конкрет ҳолатда ходим неустойка тўлашдан озод қилиниши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар ҳам ҳисобга олиниши мумкин. Масалан, ходимнинг соғлиғи ҳолати, ногирон оила аъзосига ғамхўрлик қилиш зарурати, турмуш ўртоғини бошқа ҳудудга ҳарбий хизматга юбориш ва ҳ.з. .

 

Ходим  неустойка тўлашдан бош тортса

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан неустойка суммасини ушлаб қолиш мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 269-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, ушлаб қолишларга рухсат берилган ҳолатларнинг тўлиқ рўйхати белгиланган. Унда меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда неустойкани мажбурий ундириш билан боғлиқ вазият йўқ. Шунинг учун ходим неустойка тўлашни рад этган тақдирда, уни фақат суд таартибида ундириш мумкин .

Агар иш берувчи ходимнинг розилигисиз ишдан бўшатишда ходимнинг иш ҳақидан неустойка суммасини ушлаб қолса, бу меҳнат қонунчилигининг бузилиши ҳисобланади. Ходим меҳнат инспекциясига мурожаат қилган тақдирда, иш берувчи ушбу пулни ходимга қайтаришига ҳамда МЖТКнинг 49-моддаси бўйича неустойка тўлашига тўғри келади.

Шундай қилиб, агар иш берувчи бошқа жойга кўчиб ўтиш ишдан бўшатишда неустойкадан озод қилиш учун асосли сабаб бўла олмайди деб ҳисобласа, у ходимдан унинг суммасини мажбурий ундириш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

 

 

 

 

Ўзбекистонда иш ҳақидан ажратмалар ва ажратмалар иш ҳақидан ажратмаларнинг сабаблари ҳисобланади, бу ерда иш ҳақидан ажратмалар ва ажратмалар ҳақида маълумот ўзбекистонда иш ҳақидан айириш ва айириш, иш ҳақидан айириш ва айириш Ўзбекистонда иш ҳақидан ажратмалар ва ажратмалар. Иш ҳақи ажратмалар ҳақида батафсил маълумот. Сиз иш ҳақидан мажбурий ажратмалар ва иш ҳақидан ушлаб қолиш сабаблари ҳақида билиб оласиз. Қайси ҳолларда иш ҳақининг бир қисмини ушлаб қолиш ва бошқа маълумотларни топиш мумкин kadrovik.uz /ru/publish/doc/text197065_hodim_qarshi_bulganda_neustoykani_undirish_tartibi1