Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Муддатли меҳнат шартномасини доимий равишда узайтириш мумкинми
«Ходим билан 1 йилга меҳнат шартномасини тузиш ва кейин уни доимий равишда узайтириш мумкинми?» Бу саволга аниқ жавоб бериш имконсиз, чунки муддатли меҳнат шартномасини тузиш учун ўзига хос жиҳатлар мавжуд.
Бунга қандай шароитда йўл қўйиш мумкинлигини янги МКни ишлаб чиқиш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ ва «Норма» эксперти, юрист Ленара Хикматова изоҳлашди.
Муайян муддатга меҳнат шартномасини қачон тузиш мумкин
Қонуний асосларсиз, ҳатто ходимнинг розилиги бўлганида ҳам ҳамма билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш мумкин эмас. Янги МК муддатли меҳнат шартномаси тузилиши керак бўлган ва уни ходим билан келишилган ҳолда тузишга рухсат берилган аниқ ҳолатларни белгилайди .
Томонларнинг келишувига кўра муддатли меҳнати шартномаси тузилишига қачон йўл қўйилади (МК 113-м.) |
|
иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун |
микрофирмалар ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлар бўлган иш берувчиларга ишга кираётган шахслар билан |
вақтинчалик (икки ойгача) ишларни бажариш вақти учун |
жисмоний шахслар бўлган иш берувчиларга шахсий хизмат кўрсатиш ва уй хўжалигини юритиш бўйича ёрдам бериш мақсадида ишга кираётган шахслар (уй ишчилари) билан |
табиий шароитлар туфайли иш фақат муайян давр (мавсум) ичида амалга оширилиши мумкин бўлганда мавсумий ишларни бажариш учун |
чўлдаги, баланд тоғли, аҳолиси кам бўлган туманларда жойлашган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан |
иш берувчининг одатдаги фаолияти доирасидан ташқарига чиқадиган ишларни (реконструкция қилиш, монтаж қилиш, ишга тушириш-созлаш ишлари ва бошқа ишлар) бажариш учун |
ҳалокатлар, авариялар, бахтсиз ҳодисалар, эпидемиялар, эпизоотияларнинг олдини олиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш, шунингдек ушбу ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш учун |
ишлаб чиқаришни ёки ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмини олдиндан маълум бўлган вақтинчалик (бир йилгача) кенгайтириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун |
маданий-томоша ташкилотларининг, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотларининг ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг ижодий ходимлари, профессионал спортчилар, шунингдек асарларни яратишда ва (ёки) ижро этишда (намойиш этишда) иштирок этувчи бошқа шахслар билан |
Таъсис ҳужжатларига биноан олдиндан белгиланган муддатга ташкил этилган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан |
ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ташкилотларнинг раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари ва бош бухгалтерлари, шунингдек, алоҳида бўлинмаларнинг раҳбарлари билан |
ишнинг тамомланиши аниқ сана билан белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда муддатли хусусиятга эга бўлган, олдиндан белгиланган ишларни бажариш учун қабул қилинадиган шахслар билан |
кундузги ўқитиш шакли бўйича таълим олаётган шахслар билан |
ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган ишларни бажариш, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ёки стажировкани ўташ учун |
ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар билан |
меҳнат органлари томонидан вақтинчалик хусусиятга эга бўлган ишларга ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган шахслар билан |
бошқа ҳолатларда МК ва қонунга мувофиқ |
муқобил хизматни ўташ учун юборилган фуқаролар билан |
|
Ўзбекистон Республикасига унинг ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан |
|
бошқа ҳолатларда МК ва қонунга мувофиқ. «Бошқа иш берувчига вақтиинча хизмат сафарига юбориш» каби биз учун янги атама мисол бўла олади. Янги МКнинг 147-моддасига мувофиқ ходимни бошқа иш берувчига вақинча хизмат сафарига юборишга Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш фақат унинг ёзма розилиги билан бир йилдан кўп бўлмаган муддатга амалга оширилиши мумкин. Бунинг учун ходим хизмат сафарига юборилаётган иш берувчи билан алоҳида муддатли меҳнат шартномаси тузилади. |
|
Кўриб турганингиздек, Меҳнат кодексида муддатли меҳнат шартномасини тузиш учун оддийгина "томонларнинг келишувига кўра" каби асос йўқ. Агар ходим ва иш берувчи муддатли меҳнат шартномасини расмийлаштириш бўйича ўзаро келишувга эришган бўлса ҳам, бу фақат Меҳнат кодексининг 112 ва 113-моддаларида кўрсатилган айрим ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Меҳнат низоси юзага келган тақдирда, иш берувчи муддатли меҳнат шартномасини тузишнинг тўғрилигини исботлаши керак. Акс ҳолда, шартнома номаълум муддатга тузилган деб ҳисобланади .
Шундай қилиб, агар ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш иши Меҳнат кодексининг 112 ва 113–моддаларида санаб ўтилган лавозимларга тўғри келса, бу қонуний бўлади.
Муддатли меҳнат шартномасини кейинчалик узайтириш билан тузиш мумкинми (6 ой, 1 йил ва ҳоказо.)
Айтайлик, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича муддатли меҳнат шартномаси оқилона, яъни Меҳнат кодексининг 113-моддаси қоидаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган. Меҳнат шартномасининг муддати томонларнинг келишувига кўра ҳам белгиланади. Бу 3 йил ичида исталган давр бўлиши мумкин. 3 йил – меҳнат шартномаси тузилиши мумкин бўлган максимал муддат. Меҳнат шартномасининг минимал муддати Меҳнат кодексида белгиланмаган. Муддат тугагандан кейин томонлар ўзаро келишувга кўра меҳнат шартномаси муддатини узайтиришга ҳақли. Аммо бу Меҳнат кодексининг 113-моддасида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин.
Келинг, бундай вазиятни тасаввур қилиб кўрамиз. Ходим 1 йил муддатга бош бухгалтер лавозимига қабул қилинди. Меҳнат кодексининг 113-моддаси 1-қисм 7-банди бўйича томонларнинг келишувига кўра бош бухгалтер билан муддатли меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади. Йил охирида томонларнинг келишувига кўра ходимни доимий равишда бош бухгалтер ўринбосари лавозимига ўтказишга қарор қилинди. Бундай ҳолда меҳнат шартномаси муддатини узайтириш учун асос йўқолди, чунки ходим энди бош бухгалтер эмас, балки бош бухгалтер ўринбосари лавозимида. Демак, у билан меҳнат шартномаси номаълум муддатга тузилган деб ҳисобланади (Агар Меҳнат кодексининг 113-моддасида келтирилган бошқа асослар бўлмаса).
Муддатли меҳнат шартномаси қанча муддатга узайтирилиши мумкин
Меҳнат шартномасининг энг кўп муддати юқорида айтиб ўтилганидек 3 йил. Ходимни муддатли меҳнат шартномаси шартлари бўйича ишга қабул қилиш орқали биз шартнома муддатини 3 йилдан ортиқ белгилай олмаймиз, лекин уни узайтира оламиз. Бунда, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, муддатли меҳнат шартномасининг умумий муддати 5 йилдан ошмаслиги керак.
Шундай қилиб, Меҳнат кодекси узайтиришлар сонини чекламайди, лекин у узайтирилганда меҳнат шартномасининг умумий муддатини чеклайди. Шунинг учун меҳнат шартномасининг дастлаб белгиланган муддати муддатсиз вақтга узайтирилиши мумкин эмас. Бу фақат 5 йил ичида амалга оширилиши мумкин. Агар муддатли меҳнат шартномасининг умумий муддати унинг узайтирилишидан олдин ва кейин 5 йилдан ошса, меҳнат шартномаси номаълум муддатга тузилган деб тан олинади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Микрофирма иш берувчиси ва ходим 2020 йил январь ойида ўзаро келишувга кўра 1 йилга муддатли меҳнат шартномасини туздилар. Томонларнинг келишувига кўра бу муддат ҳар йили 1 йилга узайтирилади.
Шартномани охирги марта 1 йилга 2024 йил январь ойида узайтириш мумкин. 2025 йилнинг январь ойида меҳнат шартномасининг умумий муддати 5 йилни ташкил қилади.
2-мисол
Меҳнат шартномаси дастлаб 3 йилга тузилган. Ушбу даврдан кейин ходим ва иш берувчи унинг амал қилиш муддатини узайтиришга келишиб олдилар.
Бундай ҳолда шартнома яна 2 йилга узайтирилиши мумкин, шунда шартномани узайтиришдан олдин ва кейин жами муддат 5 йилдан ошмайди. Агар муддат яна 3 йилга узайтирилса, шартнома номаълум муддатга тузилган деб ҳисобланади.
Юқоридагиларни умумлаштирамиз. Меҳнат кодекси меҳнат шартномаси муддатини қуйидаги шартларда узайтиришга имкон беради:
- муддатли меҳнат шартномасини тузишга сабаб бўлган ҳолатлар йўқолмади;
- ходим ва иш берувчи шартномани узайтириш бўйича ўзаро келишувга эришдилар. Бундан ҳомиладор ходималар мустасно. Уларнинг ёзма аризасига кўра иш берувчи меҳнат шартномаси муддатини ҳомиладорликнинг охиригача, ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тақдим қилишда эса бундай таътил тугагунига қадар узайтириши шарт.
- муддатли меҳнат шартномасининг жами давомийлиги, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, 5 йилдан ошмайди.