Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Ходим иш берувчини ишдан бўшаш тўғрисида қайси муддатда огоҳлантириши керак
Янги МК ходимларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда меҳнат шартномасини "ўз хоҳишига кўра" бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш муддатларини фарқлади.
Янгиликни амалда қандай қўллаш кераклигини «Нормa» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:
– Умумий қоидага кўра ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини, шунингдек муддатли меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақли. Бунинг учун у бу ҳақда иш берувчини ўн тўрт календарь кун олдин ишдан бўшашнинг тахмин қилинаётган санасигача ёзма шаклда огоҳлантиради .
Аммо ходимларнинг айрим тоифаларига нисбатан бошқа огоҳлантириш муддатлари белгиланган. Қулай бўлиши учун уларни жадвалда умумлаштирдик:
Ходимларнинг тоифалари |
Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида иш берувчининг огоҳлантириш муддатлари |
Ташкилот раҳбари |
|
Раҳбар ўринбосари |
|
Бош бухгалтер |
|
Ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбарлари (филиаллар, ваколатхоналар ва бошқа бўлинмалар) |
|
Мавсумий ишчилар |
|
Вақтинчалик ходимлар |
|
Микрофирма ходимлари |
|
Якка тартибдаги тадбиркорнинг ходимлари |
|
Уй ишчилари |
Ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги аризани почта жўнатмасини топшириш ҳақидаги хабарнома билан юборишга ҳақли. Масофадан туриб ишловчи ходим электрон ҳужжатни юбориши мумкин .
Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги огоҳлантириш муддатини ҳисоблаб чиқариш иш берувчи томонидан ариза олинган санадан сўнг кейинги кунда бошланади .
Агар огоҳлантиришнинг сўнгги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинадиган кун деб ҳисобланади .
Ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашига қадар бекор қилиниши мумкин. Аммо меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги ариза у ўз ишини давом эттириши мумкин эмаслиги (таълим ташкилотига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳолларда) билан боғлиқ бўлган ҳолларда иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилаётган муддатда бекор қилиши шарт .
Огоҳлантириш муддати тугаганидан кейин ходим ишни тугатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини, меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани бериши ҳамда у билан ҳисоб-китобни амалга ошириши шарт .
Агар огоҳлантириш муддати тугаган, ходим билан эса меҳнат шартномаси бекор қилинмаган ва якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар давом этаётган бўлса, ходимнинг аризаси ўз кучини йўқотади. Меҳнат шартномасини ушбу аризага мувофиқ бекор қилишга йўл қўйилмайди . Аммо ходим қабул қилинган санадан бошлаб янги огоҳлантириш муддати бошланадиган янги аризани ёзиб топшириши мумкин.
Огоҳлантириш муддати давомида, шу жумладан – огоҳлантириш муддати сўнгги куни иш вақти тугагунига қадар ходим ўзи берган аризани чақириб олишга ҳақлидир.