Шошилинч ишлар уюмига қарши қандай курашиш керак

10.02.2025

Тавсияномада:

- Устуворликлар ва долзарб вазифаларни қандай уддалаш керак

- Помидор усули

- «Шошилинчлик синдроми» тести

Шошилинч ишлар кўпинча тезкор ва малакали ёндашувни талаб қилади. Ишни ташкил қилиш, устуворликларни тўғри белгилаш ва ваколат бериш кўникмаси кўп сонли вазифаларни ортиқча юкламасдан бажаришга ёрдам беради.

Устуворликлар ва долзарб вазифаларни қандай уддалаш керак

Барча вазифаларни устуворлигига кўра гуруҳларга ажратиш мумкин:

1. «Муҳим ва шошилинч». Бу вазифалар бугунги кунда эътиборни талаб қилади. Аввал энг муҳим вазифаларни бажарасиз. Агар улгурмасангиз, эртаси куни давом эттирасиз. Жорий ишларни тугатмагунингизча, бошқа ишларга ўтманг. «Муҳим ва шошилинч» – бу кунига камида 4-5 соат иш вақтингиз.

2. «Муҳим» – узоқ муддатли вазифалар бўлиб, улар иш сифатига ва компания фаолиятига таъсир қилади. Бунинг устида ишлаш учун ҳафтасига 6–8 соат ажратиш керак, акс ҳолда икки ойдан кейин вазифалар шошилинч бўлиб, стрессни келтириб чиқаради.

3. «Шошилинч» – ҳар куни бажарилиши керак бўлган вазифалар ёки кутилмаган топшириқлар. Жадвалдаги ўзгаришларга тайёр бўлиш учун, бундай вазифаларга кунига 2 соат вақт ажратинг. Агар ўзгаришлар бўлмаса, бу вақтдан муҳимроқ ишлар учун фойдаланинг.

Вазифаларни оптималлаштиринг: шаблонлар, чек-варақлар яратинг, бажариш тартибини ёзинг. Бу уларни тезроқ уддалаш ёки бошқаларга топширишга ёрдам беради.

Агар лавозимингиз имкон берса, шошилинч ишлар учун регламент ўрнатинг. Ҳамкасблар ва қўл остидагилар билан мулоқот қилиш учун вақт белгиланг, шахсан ҳал қилиниши керак бўлган ва жамоанинг бирор бир аъзосига мурожаат қилиш мумкин бўлган масалалар рўйхатини тузинг. Андозалар ва кўрсатмалар ҳам ёрдам беради.

4. «На муҳим, на шошилинч». Булар иш вақтини ўғирлайдиган чалғитувчи омиллар: кераксиз суҳбатлар, интернет, ижтимоий тармоқлар, шахсий қўнғироқлар, тез-тез чекиш ва бошқалар. Бу йўқотишларни кузатиш ва камайтириш мақсадга мувофиқдир. Кўпинча бу аниқ режа ёки устуворликлар йўқлиги туфайли содир бўлади ва одам вазифаларни кейинга қолдиради. Ишлар ўртасидаги алмашинув ҳам самарадорликни пасайтиради. Бу жиҳатларни кузатиб бориш ва уларнинг таъсирини камайтиришга ҳаракат қилиш муҳимдир.

Вазият
Кўп миқдордаги шошилинч ишларни қандай уддалаш мумкин
Ходим ортиқча вазифаларга дуч келади. Уларнинг барчаси зудлик билан бажарилишини талаб қилади, топшириқлар ва сўровлар оқими эса ортиқча юкламага олиб келади, жараёнларни назорат қилишни қийинлаштиради. Ҳамма нарсага улгуриш учун, устуворликларни қандай белгилаш ва ишни қандай ташкил этиш керак?
Самарали ишлаш учун, устуворликларни тўғри белгилаш муҳимдир. Янги вазифалар пайдо бўлганда, аввало нималарни зудлик билан бажариш ва нималарни қолдириш мумкинлигини баҳоланг. Агар улар сизнинг ишингиз доирасидан чиқиб кетса, вазифаларни ҳамкасбларга топширишдан қўрқмаслик муҳимдир. Муҳим ишлар учун вақт блокларини яратиш орқали чалғишларни камайтиришга ҳаракат қилинг. Ҳеч ким ортиқча юкланмаслиги учун, жамоа билан юкламани муҳокама қилинг. Шунингдек ўз вазифаларингизни мунтазам равишда қайта кўриб чиқишни унутманг, чунки режалар ўзгариши мумкин.

Помидор усули

Помидор усули – бу вақтни самарали бошқариш ва концентрацияни яхшилашга ёрдам берадиган тайм-менежмент усулидир. Усулнинг моҳияти ҳар бир машғулотдан кейин қисқа танаффус билан «помидор» деб аталадиган 25 дақиқадан ишлашдан иборат. Тўртта «помидор»дан кейин узоқроқ (15–30 дақиқа) танаффус қилинади.

Усул босқичлари:

1. Иш учун масала ёки бир нечта масалани танланг.

2. Таймерни 25 дақиқага созланг ва ишни бошланг.

3. Таймер жиринглаганда қисқа танаффус қилинг (5 дақиқа).                                                              

4. 4 та «помидор»дан кейин узоқ танаффус қилинг (15–30 дақиқа).

Бу усул концентрацияни яхшилашга, прокрастинация ва чарчоқни камайтиришга ёрдам беради.

 

Одам «шошилинчлик синдроми»га чалинганлигини тест ёрдамида текшириш мумкин.

«Шошилинчлик синдроми»га тест

Ҳар бир бандда сизнинг одатий хатти-ҳаракатингизга ёки чап устундаги ҳукмларга муносабатингизга энг мос келадиган рақамни белгиланг:

0 – ҳеч қачон, 1 – жуда кам, 2 – баъзан, 3 – тез-тез, 4 – ҳар доим. 

Таъкид 

ХК

ЖК

Б

ЕТ

ХД

1

Мен шошиб қолганимда яхшироқ ишлайман

0

1

2

3

4

2

Ўзим ҳақимда чуқур ўйлашга вақт ажрата олмаслигим учун ташқаридаги ташвишлар ва босимларни айблайман

0

1

2

3

4

3

Менинг атрофимдаги воқеалар ва одамларнинг сустлиги асабимни қўзғатади. Мен кутишни ёки бир жойда депсиниб туришни ёқтирмайман

0

1

2

3

4

4

Ишдан бош тортганимда ўзимни айбдор ҳис қиламан

0

1

2

3

4

5

Мен доимо ишлар ва тадбирлар орасида ўралашиб юраман

0

1

2

3

4

6

Ишни тугатишим керак бўлганда, мен одамлардан қўл силтайман

0

1

2

3

4

7

Офис билан алоқани бир неча дақиқадан кўпроқ вақтга узсам, хавотирланаман

0

1

2

3

4

8

Мен қандайдир бир иш билан шуғулланаман, лекин бошқа нарсани ўйлайман

0

1

2

3

4

9

Инқирозли вазиятларни энг яхши ҳал қила оламан

0

1

2

3

4

10

Янги инқироздан кейин адреналиннинг кўтарилиши узоқ муддатли мақсад сари бир маромда ҳаракат қилишдан кўра кўпроқ қониқиш келтиради

0

1

2

3

4

11

Мен бирор инқирозни енгиш учун, ўзим учун қадрли бўлган одамлар билан вақт ўтказишдан бош тортаман

0

1

2

3

4

12

Агар бирор инқирозни енгишга муваффақ бўлсам, кун бекорга ўтмаганини ҳис қиламан

0

1

2

3

4

13

Ишдан ажралмай овқатланаман

0

1

2

3

4

14

Мен ҳали ҳам: бир кун келиб, ҳақиқатан ҳам хоҳлаган ишим билан шуғуллана оламан, деб ўйлайман

0

1

2

3

4

15

Иш кунининг охирига келиб ҳал қилинган кўплаб ишлар мени ҳақиқий самарали ишлаганим ҳисси билан тўлдиради

0

1

2

3

4

Балларингизни қўшинг ва калитга мувофиқ ўзингизни баҳоланг:

025 – шошилинчликнинг заиф таъсири; 

2645 – шошилинчликнинг кучли таъсири; 

46 дан ортиқ – шошилинчликка салбий боғлиқлик. 

Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг