Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

АВ 13.03.2007 й. 1662-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДМҚ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

АВ 13.03.2007 й. 1662-сон билан рўйхатга

олинган МВ, ДМҚ Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 22.11.2016 й. 1662-4-сон билан рўйхатга олинган МВ,

Давлат рақобат қўмитасининг Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Ушбу Низом "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, 7-сон, 354-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига, Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига (БҲМС) мувофиқ инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона услубий асосларини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилди. (АВ 09.12.2010 й. 1662-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДМҚ Қарори таҳриридаги муқаддима)



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Мазкур Низомнинг амал қилиши инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари учун, қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этишда татбиқ этилади.



2-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


инвестиция фонди (кейинги ўринларда - ИФ) - акциялар чиқаришни ва сотиб олишни, қимматли қоғозлар билан бошқа битимларни амалга оширувчи, шунингдек ўзлари акцияларига эгалик қилувчи корхоналар фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишда акциядор ҳуқуқи билан қатнашувчи юридик шахс;



2-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


инвестиция активларини ишончли бошқарувчи - ишончли бошқарувнинг белгиланган муддати мобайнида, унга эгалик қилиш учун топширилган ва ИФга ёки ХИФга тегишли бўлган инвестиция активларини (қимматли қоғозларни, шу жумладан, инвестиция активларини бошқариш жараёнида олинадиган қимматли қоғозларни ҳамда қимматли қоғозларга инвестиция қилиш учун мўлжалланган ва инвестиция активларини бошқариш жараёнида олинадиган пул маблағларини) ИФнинг ёки ХИФнинг (ёки у кўрсатган шахснинг) манфаатларини кўзлаб бошқариш бўйича фаолиятни ўз номидан амалга оширувчи юридик шахсдир; (АВ 09.12.2010 й. 1662-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДМҚ Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



2-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


инвестиция портфели - ИФ ва ХИФ ихтиёрида бўлган қимматли қоғозлар, пайлар, улушлар йиғиндиси;



10-банднинг олдинги таҳрири


10. ИФнинг ва ХИФнинг молиявий ҳисоботи инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан қонунчиликда белгиланган органларга ўрнатилган муддатда ва ҳажмда тақдим этилади. Молиявий ҳисобот билан бирга қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига мазкур Низомнинг 58-бандига мувофиқ бошқа ҳисобот ва маълумотномалар ҳам тақдим этилади. (АВ 09.12.2010 й. 1662-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДМҚ Қарори таҳриридаги банд)



21-банднинг олдинги таҳрири


21. ИФнинг ва ХИФнинг акцияларини бирламчи жойлаштириш номинал баҳода ёки номинал қийматидан юқори бўлган баҳода амалга оширилади. ИФ ва ХИФнинг акцияларини бирламчи жойлаштириш номинал қийматидан юқори баҳода амалга оширилганда, сотиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ суммаси эмиссия даромади сифатида қаралади ва ҳисобда қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётларда акс эттирилади.



24-банднинг олдинги таҳрири


24. Акциядорлик жамияти шаклидаги ИФлари қимматли қоғозларни уларни сотиб олиш мажбурияти билан эмиссия қилиши, яъни ушбу ИФнинг қимматли қоғозлари эгаларига уларни пул маблағи ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мулкларга алмаштириш ҳуқуқини бериши мумкин. (АВ 05.06.2015 й. 1662-3-сон билан рўйхатга олинган МВ, Давлат рақобат қўмитасининг Қарори таҳриридаги банд)



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Акциядорлик жамияти шаклидаги ИФлари акциядорлари - оддий акциялар эгалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, ИФдан ўзига тегишли акцияларнинг барчасини ёки бир қисмини сотиб олишни талаб қилишга ҳақлидир. ИФнинг хусусий акцияларини сотиб олиш қиймати қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. (АВ 05.06.2015 й. 1662-3-сон билан рўйхатга олинган МВ, Давлат рақобат қўмитасининг Қарори таҳриридаги банд)



45-банднинг олдинги таҳрири


45. ИФлар ва ХИФлар қимматли қоғозларга қилинган қўйилмаларни қайта баҳолашда, 2004 йил 2 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 98-сонли, Иқтисодиёт вазирлигининг 41-сонли, Давлат солиқ қўмитасининг 2004-57-сонли, Марказий банкнинг 257-В-сонли, Давлат статистика қўмитасининг 8-сонли қарори билан тасдиқланган "Чет эл валютасидаги операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом"га (2004 йил 17 сентябрь, рўйхат рақами 1411 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 419-модда) мувофиқ қайта баҳолашни амалга ошириш санасидаги ушбу чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курси бўйича чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозларнинг бозор баҳосини миллий валютага қайта ҳисоблайди.



54-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ИФнинг ёки ХИФнинг кузатув кенгаши билан келишилган ва ИФ ёки ХИФ акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган миқдор ставкасида аудиторлик текширувини ўтказишга, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга ва ИФнинг ёки ХИФнинг акциядорларига дивиденд тўлаш харажатлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа харажатлар.




АВ 05.06.2015 й. 1662-3-сон билан рўйхатга олинган МВ,

Давлат рақобат қўмитасининг Қароридан олдинги таҳрири



2-банд учинчи хатбошини нг олдинги таҳрири


хусусийлаштириш инвестиция фонди (кейинги ўринларда - ХИФ) - ўз акциялари эмиссияси ҳисобидан маблағларини хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг қимматли қоғозларига жалб қилиш, ўз маблағларини ва олинган махсус давлат кредитларини инвестиция қилиш, қимматли қоғозлар билан савдо қилиш, ўз акцияларига эгалик қилган корхоналарни ривожлантиришда ва самарадорлигини оширишда акциядор ҳуқуқи билан қатнашишдан иборат фаолиятни амалга оширувчи очиқ акциядорлик жамияти;




АВ 17.03.2014 й. 1662-2-сон билан рўйхатга олинган МВ,

Давлат рақобат қўмитасининг Қароридан олдинги таҳрири



2-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи - Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази.



39-банднинг олдинги таҳрири


39. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари, шу жумладан, ИФлар ва ХИФлар, котировкаси мунтазам равишда эълон қилиб бориладиган қимматли қоғозларга қилинган қўйилмани қайта баҳолайди. Мазкур Низом мақсадларида котировка деганда савдолар ташкилотчиси қоидаларига мувофиқ, қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишга савдо қатнашчиси томонидан эълон қилинган таклиф тушунилади.



40-банднинг олдинги таҳрири


40. Қимматли қоғозларга қилинган қўйилмаларни қайта баҳолаш, портфелдаги мавжуд қимматли қоғозлар сонини уларнинг курс қийматига кўпайтириш орқали ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санасига ўтказилади. Мазкур Низом мақсадларида курс қиймати деганда савдо куни мобайнида савдо ташкилотчиси орқали амалга оширилган битимлар бўйича битта қимматли қоғознинг нархи (курси) тушунилади.



41-банднинг олдинги таҳрири


41. Агар қайта баҳолаш санасида айнан битта қимматли қоғоз бўйича савдолар ташкилотчиларнинг икки ва ундан ортиқ майдончаларида битимлар амалга оширилган бўлса, унда инвестиция активларини ишончли бошқарувчи мазкур савдо кунида ушбу қимматли қоғозлар бўйича энг кўп битимлар ҳажмига эга бўлган уюшган бозордаги қимматли қоғозлар курсини танлайди. (АВ 09.12.2010 й. 1662-1-сон билан рўйхатга олинган МВ, ДМҚ Қарори таҳриридаги банд)



42-банднинг олдинги таҳрири


42. Агар қимматли қоғозларни баҳолаш санасида савдо ташкилотчилари томонидан мазкур қимматли қоғозлар билан савдо ўтказилмаган бўлса, у ҳолда ИФлар ва ХИФлар ушбу қимматли қоғозларни баҳолашгача ўтказилган энг яқин савдо кунидаги баҳони қўллашлари лозим.




АВ 09.12.2010 й. 1662-1-сон билан рўйхатга олинган

МВ, ДМҚ Қароридан олдинги таҳрири



2-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


бошқарувчи компания - ИФнинг ва ХИФнинг инвестиция активларини бошқариш бўйича фаолиятни, шунингдек қимматли қоғозлар олди-сотдисини амалга оширувчи инвестиция институти.



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Бошқарувчи компания ИФлар ва ХИФлар инвестиция активларини бошқаришни, бошқарувчи компания ва ИФлар ёки ХИФлар ўртасида тузилган шартномага (контрактга) мувофиқ амалга ошириши шарт.



54-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ИФ ёки ХИФ фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ИФ ёки ХИФ уставига, эмиссия рисоласига ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш харажатлари ва тақдим этилган тўлов ҳужжатларига мувофиқ уларни рўйхатдан ўтказишга кетадиган харажатлар, шу жумладан, ИФ ёки ХИФ акцияларини ёки акциялари сертификатини, уларни биринчи жойлаштиришда тайёрлаш харажатлари;



54-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган, аммо акцияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар миқдорининг 4 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда, оммавий ахборот воситаларида ИФнинг ёки ХИФнинг реклама харажатлари;



55-банднинг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сонли "Инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган Инвестиция фондларининг бошқарувчи компаниялари тўғрисидаги низомнинг 38-бандига мувофиқ, ИФга ёки ХИФга кўрсатган хизматлари учун бошқарувчи компанияни мукофотлаш, ИФ ёки ХИФ томонидан, бошқарувчи компаниянинг бажарган ишлари якуни бўйича асосий ва қўшимча (мукофот) рағбатлантириш тарзида тўланади. Бошқарувчи компаниянинг асосий мукофоти бир йил учун чораклар бўйича тақсимланган ҳолда қатъий суммада белгиланади. Бошқарувчи компания оладиган асосий мукофотнинг умумий миқдори ИФ ёки ХИФ соф активларининг ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан ошмаслиги лозим. Ушбу кўрсатилган суммага ИФни ёки ХИФни бошқариш тўғрисидаги шартномани (контрактни) бажариш бўйича бошқарувчи компаниянинг барча харажатларини қоплаш киради, бунда қонунчиликка мувофиқ ИФнинг ёки ХИФнинг ҳисобига олиб бориладиган қатъий белгиланган харажатлар бундан мустасно. Бошқарувчи компанияни қўшимча (мукофотлаш) рағбатлантириш шартномага (контрактга) мувофиқ йил натижаларига кўра, аммо Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган қайта молиялаш ставкаси бўйича соф активларнинг депозитларда жойлаштиришдан келиб чиқадиган қўшимча ўсишдан ИФ ёки ХИФ акциядорларига йил мобайнида ҳисобланган дивидендларни ҳисобга олган ҳолда ИФ ёки ХИФ соф активларининг йиллик ўсиши суммасининг 7 фоизидан ошмаган миқдорда тўланади



Низомга 4-илованинг олдинги таҳрири

     

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ПОРТФЕЛИНИНГ ҲОЛАТИ ТЎҒРИСИДА

ҲИСОБОТ

(акциядорлик жамиятлари акциялари)

___________________ (сана)га

Фонднинг номи

КТУТ коди

Ҳисобот тақдим этилган сана

Қимматли қоғоз тўғрисида маълумот

Эмитент ҳақида маълумот

Дивидендлар тарзидаги даромадлар

Эмитент КТУТ коди

Эмитент номи

Акциялар тури (тоифаси)

Эмитент акцияларининг номинал қиймати

Эмитент акцияларининг умумий сони

Фонд эгалик қилаётган акцияларнинг эмитент устав фондидаги фоизи

Эмитент акциядорлари умумий йиғилишининг санаси

Ҳисобланган дивидендлар суммаси (сўмда)

Фондга тўланган дивидендлар суммаси (сўмда)

Фондга тўланмаган дивидендлар суммаси қолдиғи (сўмда)

битта акцияга

жами

сана

сумма

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

Фонднинг кузатув кенгаши раиси

Бошқарувчи компания раиси

Депозитарий раиси

М.Ў.

М.Ў.

М.Ў.