Қонун томонидан иш вақтининг қандай турлари назарда тутилган
Тавсияномада:
– иш вақтининг нормал давомийлиги;
– иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги;
– тўлиқсиз иш вақти;
– қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш.
Иш вақти – бу ходим ички меҳнат тартиб қоидаларига, иш жадвалига ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажарадиган бўлса, ўша вақтдир,
.
МК иш вақтининг учта турини назарда тутатди:
- иш вақтининг нормал давомийлиги;
- иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги;
- тўлиқсиз иш вақти.
Улар давомийлиги ва белгилаш тартиби билан фарқ қилади.
Иш вақтининг нормал давомийлиги қандай белгиланади
Иш вақтининг нормал давомийлиги 5-кунлик иш ҳафтасида ҳам, 6-кунлик иш ҳафтасида ҳам ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас,
.
5-кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг энг кўп давомийлиги – 8 соат, 6-кунлик иш ҳафтасида эса – 7 соат. 6-кунлик иш ҳафтасида ортиқча ишлашга йўл қўймаслик учун (6 х 7 = 42), иш соатларини тақсимлашнинг турли вариантларини назарда тутиш мумкин. Масалан:
- ҳафтада 5 кун – 7 соатдан, шанба куни эса – 5 соат (35 + 5 = 40);
- ҳафтада 4 кун – 7 соатдан, 2 кун – 6 соатдан (28 + 12 = 40) ва ҳоказо.
Ушбу талаблар нафақат давлат корхоналарига татбиқ этилади. Иш вақти нормаларига барча корхоналар риоя қилишлари шарт. Бунда ташкилотнинг мулкчилик шаклининг қандайлиги муҳим эмас, бу шу жумладан чет эл корхоналарига ҳам тааллуқлидир,
.
- И. Исломов заводда бош муҳандис бўлиб, 5/2 жадвал бўйича ишлайди, шанба ва якшанба – дам олиш кунлари. Унинг иш куни соат 8:00 да бошланади ва соат 18:00 да тугайди.
- А. Халилова ўқув муассасасида офис-менежер бўлиб, 6/1 жадвал бўйича душанбадан жумагача соат 8:00 дан 16:00 гача ва шанба куни соат 9:00 дан 15:00 гача ишлайди.
Биринчи вазиятда ҳам, иккинчи вазиятда ҳам ходимларда иш вақтининг нормал давомийлиги, чунки жамлаб ҳисоблаганда у ҳафтасига 40 соатдан ошмайди.
Иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги кимлар учун белгиланади
Қонунчилик томонидан айрим тоифадаги ходимлар учун:
- уларнинг ёши, соғлиғининг ҳолати;
- меҳнат шартлари;
- меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари;
- бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда қисқартирилган иш вақти назарда тутилган.
Иш берувчи қуйидаги ходимларга меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан иш вақтининг қисқартирилган давомийлигини белгилаши шарт,
:
1.18 ёшга тўлмаган ходимларга,
;
2. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга,
;
3. ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга,
.
Иш ўринлари ва иш вақтининг аниқ давомийлиги иш ўринларини меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказиш асосида белгиланади,
.
Аттестация натижалари жамоа шартномасида акс эттирилади. Агар жамоа шартномаси бўлмаса, касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда, иш берувчи томонидан тасдиқланган бошқа локал ҳужжатда кўрсатилади.
4. Иши алоҳида хусусиятига эга ходимларга – тиббиёт ходимларига, педагогларга ва бошқаларга.
5. 3 ёшгача бўлган боласи бор ходимга – бюджет ташкилотида.
Тижорат ташкилотларида бундай ходимларга иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги жамоа келишувлари, жамоа шартномаси, локал ҳужжатлар билан белгиланади.
Агар бундай кафолатни боланинг отаси олишни истаса, ушбу кафолатдан боланинг онаси ёки оиланинг бошқа аъзоси фойдаланмаётганлигига ишонч хосил қилинг.
Агар боланинг онаси ишламаса ва болани парваришлаш ва тарбиялаш билан банд бўлса, ёхуд ишласа ва бундай кафолатлардан фойдаланаётган бўлса, ушбу кафолатларни боланинг отаси ёки бошқа оила аъзоларига тақдим этманг,
.
Жадвал
Қисқартирилган иш вақти кимларга белгиланади
Тўлиқсиз иш вақти кимларга белгиланади
Тўлиқсиз иш куни меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ишга қабул қилиш чоғида ва кейинчалик ҳам белгиланади,
.
Иш берувчи ходимнинг унга тўлиқсиз иш кунини белгилаш ҳақидаги илтимосини бажаришга мажбур эмас, балки ҳақлидир. Масалан, тўлиқсиз иш вақтига, ҳужжат айланиши катта бўлмаганда, юрисконсультни ёхуд ҳисоботларни тайёрлаш ёки солиқ текшируви даврида бухгалтер ёрдамчисини олиш мумкин. Қонунчилик томонидан алоҳида тоифадаги ходимлар учун ушбу қоидадан истиснолар белгиланган.
Меҳнат шартномаси бўйича ходимнинг иш куни – 9:00 дан 18:00 гача. Ходим, оилавий шароитларига кўра, мунтазам ишдан бир соат олдин кетиши керак.
Бундай шартларни расмийлаштириш мумкинми?
– Мумкин, агар ходим буни иш берувчи билан келишган бўлса. Қўшимча келишув билан меҳнат шартномасига тегишли ўзгартиришларни киритиш керак.
Иш берувчи:
- ҳомиладор аёлнинг;
- 14 ёшгача бўлган бола, 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган бола ота-онасидан бирининг;
- болани парваришлаш таътилида бўлган аёлнинг,
; - болани парваришлаётган ходимнинг – отасининг, бувисининг, бувасининг ва бошқа қариндошларининг,
; - оиланинг бетоб аъзосини парваришлашни амалга ошираётган шахснинг – тегишли тиббий хулосага мувофиқ,
; - ногиронлиги бўлган шахснинг, ТИЭК тавсияларига мувофиқ,
, илтимосига кўра тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт ва рад этишга ҳақли эмас,
.
Аёл бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътилида. Бу жойга вақтинча қабул қилинган ходим бўшаб кетганлиги сабабли, иш берувчи аёлга тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлашни таклиф қилди. Бундай вариантга йўл қўйиладими? Агар йўл қўйилса, иш жадвалининг давомийлиги қандай бўлиши керак?
– Йўл қўйилади, аммо фақат ходимнинг хоҳишига кўра. Агар у болани парваришлаш таътили вақтида ишлашга рози бўлса, бу унинг ҳуқуқи, иш берувчи уни мажбурлай олмайди.
Иш вақтининг тартибини тарафларнинг келишувига кўра белгиланг. Иш куни 5-кунлик иш ҳафтасида 4 соатли бўлиши мумкин ёки аёл 8 соатдан ҳафтада 2-3 кун ишлаши мумкин. Шунингдек, келишувга кўра, бошқа қулай иш тартибини белгилашингиз мумкин.
Бунда ходиманинг бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш бўйича нафақа олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Тўлиқсиз иш вақти қандай расмийлаштирилади
Иш вақтининг турини ходим билан ўзаро келишувга кўра белгиланг. Бу тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси бўлиши мумкин. Шунингдек иш вақтининг аниқ давомийлигини, шу жумладан қисмларга бўлган ҳолда, белгиланг,
.
Ходимдан ёзма ариза талаб қилинг. Агар ушбу ҳол иш берувчи тўлиқсиз иш вақтини белгилаши шарт бўлган ҳолларга кирадиган бўлса, бошқа ҳужжатларни ҳам талаб қилинг, масалан:
- тиббий маълумотнома;
- тиббий хулоса;
- васийликни белгилаш тўғрисида қарор;
- боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва ҳоказо.
Ҳужжатлардан керакли маълумотларни ёзиб олинг ва асл нусхаларини аризачига қайтаринг.
Агар ходим унга тўлиқсиз иш вақтини белгилашни талаб қилса, аммо ўзининг рад этиш мумкин бўлмаган ходимлар тоифасига киришини ҳужжатлар билан тасдиқлай олмаса, сиз ходимга рад жавобини беришингиз мумкин.
Тўлиқсиз иш вақтини қачон белгилайсиз:
- Янги ишга қабул қилинаётган ходимга – у билан тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида меҳнат шартномасини тузинг.
- Амалдаги ходимларга – меҳнат шартномасида иш вақти режимини, кунлик иш соатлари ва/ёки ҳафталик иш кунларини ўзгартиринг.
Шунингдек, агар меҳнат шартномасида иш вақтини аниқлаштирмаган бўлсангиз, алоҳида иш жадвалини белгилашингиз мумкин. Бунинг учун иш вақти шартларини локал ҳужжатларда: ички меҳнат тартиб қоидаларида, сменалик жадвалида ва бошқа ҳужжатларда белгилаб қўйинг. Зарур бўлганда, ходим ишга чиқадиган аниқ кунларни кўрсатинг. Меҳнат шартномасига ўзгартиришларни қўшимча келишув билан киритинг.
Тўлиқсиз иш вақтини белгилаш тўғрисидаги таърифларнинг мисоллари:
«Ходим ҳафтада тўлиқ уч иш куни ишлайди. Қолган кунлар – ишланмайдиган кунлар».
«Ходимга беш соатлик иш куни билан беш кунлик иш ҳафтаси белгиланади».
«Ходим ҳафтанинг дастлабки уч кунида тўлиқ иш вақтини, қолган икки кун – 4 соатдан ишлайди».
«Ходимга иш тартиби белгиланади: ҳар куни 9:00 дан 13:00 гача».
«Ходим душанба ва сешанба кунлари 9:00 дан 13:00 гача, чоршанбадан жумагача – 15:00 дан 19:00 гача ишга чиқади».
«Ходим душанба, сешанба ва чоршанба кунлари 8 соатдан, пайшанба ва жума кунлари 2 соатдан ишлайди».
Ходимнинг иш вақти ўзгарганлиги тўғрисида буйруқ расмийлаштиринг. Буйруқ учун қуйидагилар асос бўлади:
- меҳнат шартномаси – янги қабул қилинаётган ходим учун;
- меҳнат шартномасига иш вақти режимининг ўзгарганлиги тўғрисида қўшимча келишув – ишлаётган ходим учун.
Тўлиқсиз иш вақти бўйича ишлаш ҳар йилги меҳнат таътилига, меҳнат стажини ҳисоблашга ва бошқа меҳнат ҳуқуқларига таъсир кўрсатмайди.
Яъни тўлиқсиз иш вақтида ишлайдиган ходимга тўлиқ иш вақтида ишлайдиган ходимлар билан бир хил давомийликдаги меҳнат таътилини тақдим этинг.
Қисқартирилган ва тўлиқ иш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш
Иш вақти қисқартирилган ходимларга меҳнат ҳақини камайтирманг. Қисқартирилган иш вақти, унинг нормал давомийлиги каби – бу иш вақтининг нормаси ва унга тўлиқ миқдорда ҳақ тўланади. Яъни иш вақтининг нормал давомийлигида тегишли лавозимда /касбда ишлаётганлар учун қандай миқдорда бўлса, шундай миқдорда,
,
.
Ташкилотда иккита офис-менежер ишлайди. Улардан бири тўлиқ иш вақти шартларида ҳафтада 40 соат ишлайди, иккинчи менежерга, 17 ёш бўлганлиги учун, 36-соатли иш ҳафтаси белгиланган. Офис-менежернинг лавозим маоши – 2 000 000 сўм.
Ҳар икки ходим ҳам, иккинчиси кам вақт ишлашига қарамай, 2 000 000 сўмдан олади.
Тўлиқсиз иш вақти учун лавозим маоши ҳисобидан келиб чиқиб, ишлаб берган вақтга мутаносиб равишда, меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда эса – бажарган ишнинг ҳажмига қараб ҳақ тўланг,
. Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлайдиган ходимларга пул мукофотларини худди шундай тартибда тўланг.
Телеграм канали