Меҳнат таътилидан қандай чақириб олиш керак

01.08.2024

Тавсияномада:

– меҳнат таътилидан чақириб олиш қоидалари;

– чақириб олишни тақиқлаш;

– чақириб олишни расмийлаштириш;

– таътилни пулли компенсация билан алмаштириш.

Ходимни меҳнат таътилидан қандай тўғри чақириб олиш керак

Таътилдан чақириб олиш иш берувчининг ҳам, ходимнинг ҳам ташаббуси билан амалга оширилиши мумкин. Ходимни таътилдан чақириб олиш зарурияти турли сабабларга кўра вужудга келиши мумкин.

Иш берувчининг ташаббуси. Агар ходимни таътилдан чақириб олишни режалаштираётган бўлсангиз, унинг розилигини олинг . Агар ходимни таътилдан унинг розилигисиз чақириб олсангиз – иш берувчининг мансабдор шахсини МЖтК   бўйича маъмурий жавобгарликка тортишлари мумкин.

МК чақириб олишга розилик шаклини белгиламайди. Бироқ агар розиликни ҳужжат билан тасдиқласангиз, иш берувчи учун хавфларни бартараф қиласиз.

Ходим чақириб олишларига ўзининг розилигини турли усуллар билан ифодалаши мумкин:

  • алоҳида ариза ёзиш;
  • таътилдан чақириб олиш тўғрисидаги буйруққа ёзув киритиш.

Ходимнинг таътилдан чақириб олишларига розилиги тўғрисидаги ариза ёки ёзув қуйидагича бўлиши мумкин:

  • «Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш ва унинг фойдаланилмаган қисмини бошқа муддатга кўчиришга қарши эмасман»; 
  • «Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш ва унинг фойдаланилмаган қисмини бошқа муддатга кўчиришга розиман».

Ходим унинг таътилдан чақириб олинишига розилигини тасдиқловчи ҳужжатда санани кўрсатади ва имзо қўяди.

Эътибор беринг
Ходимнинг таътилдан муддатидан олдин чиқишни рад этиши – меҳнат интизомини бузиш эмас, ва бунинг учун уни жазолаш мумкин эмас.

Ходимнинг ташаббуси. Ходим иш берувчининг номига қуйидаги мазмунда ариза ёзади: «Мени ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишингизни ва унинг фойдаланилмаган қисмини бошқа муддатга кўчиришингизни сўрайман».

Иш берувчи объектив қарор қабул қила олиши учун, ходимга аризада чақириб олишнинг сабабини кўрсатишни тавсия қилинг. Иш берувчи ходимнинг чақириб олиш ҳақидаги илтимосини қондиришга мажбур эмас. Шунинг учун ходим ўзбошимчалик билан таътилни тўхтатишга ва иш берувчидан уни чақириб олишини талаб қилишга ҳақли эмас.

Вазият
Ходимнинг таътилдан чақириб олишга розилигини расмийлаштириш

Ходим таътилга чиқди. Бир неча кун ўтгач, унинг ўрнига ишлаётган ходим ЙТҲга тушиб, касалхонага жойлаштирилди. Корхонада мазкур соҳа бўйича бошқа мутахассислар йўқ. Директор ходимни таътилдан чақириб олишга қарор қилди. Телефон орқали сўзлашганда ходим таътилдан муддатидан олдин чиқишга рози бўлди. Корхона юристи розиликни ёзма равишда расмийлаштиришни қаттиқ талаб қилмоқда.

Бу тўғрими?

Меҳнат кодексининг  розиликни билдириш шаклига талаблар белгиланмаган, аммо уни ҳужжатлар билан тасдиқлаш иш берувчи учун хавфларни бартараф қилади.

Таътилдан чақириб олиш муносабати билан унинг фойдаланилмаган қисмини мазкур иш йили давомида бошқа вақтда беринг ёки кейинги иш йили учун таътилга қўшиб тақдим этинг. Таътилнинг фойдаланилмаган қисмини фақат уни ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда тўлиқ тақдим этиш имкони бўлмаганда кейинги иш йилига кўчириш мумкин.

Ходимга берилган таътилнинг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш учун унинг розилигини олинг, аммо таътилнинг фақат 14 календарь кундан кам бўлмаган қисмини кўчириш мумкинлигини ҳам инобатга олинг (МК 231-моддаси). Яъни ходим таътилнинг камида 14 кунини таътил берилиши лозим бўлган жорий йилда дам олиб ўтказиши керак. Таътилнинг ушбу қисмини қисмларга бўлиш мумкин эмас, у бўлинмайдиган бўлиши лозим.

Меҳнат таътилидан неча марта чақириб олиш мумкин

Қонунчиликда меҳнат таътилидан чақириб олишлар сони бўйича чеклашлар йўқ. Ходимнинг таътилда бўлиш даврининг уни чақириб олиш мумкин бўлмаган энг кам муддати ҳам йўқ. Ходимни у таътилга чиққан кундан кейинги куниёқ унинг розилиги билан таътилдан чақириб олишингиз мумкин.

Асосийси – таътилни кўчириш ва қисмларга бўлиш қоидаларига амал қилиш, ва айрим тоифадаги ходимларни ҳатто уларнинг розилиги билан ҳам таътилдан чақириб олиш мумкин эмаслигини унутмаслик керак.

Kadrovik.uz тавсия қилади
Нима учун иш берувчи ходимга таътилни қисмларга бўлишни рад этиши мумкинлигини –экспертларнинг тавсияномасида билиб олинг.

Шунингдек таътилнинг чақириб олиш муносабати билан фойдаланилмай қолган энг кам 21 кундан ортиқ бўлган қисмини пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилади. Таътилнинг қисмини пулли компенсация билан қандай тўғри алмаштириш ҳақида янада батафсил – экспертларнинг мисолларида.

Мисол
Чақириб олишда таътилни кўчириш

Ходим давомийлиги 25 календарь кундан иборат бўлган таътилга чиқди. 3 кундан кейин ходимни унинг розилиги билан таътилдан чақириб олишди. Таътилнинг фойдаланилмаган 22 куни қолди.

Ходим таътилнинг ушбу 22 кунидан унинг бўлинмайдиган қисми, яъни 14 кунидан жорий иш йилининг охирига қадар фойдаланиши керак. Таътилнинг қолган 8 кунини, агар ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра улардан жорий иш йилида фойдаланиш имкони бўлмаса, кейинги иш йилига кўчириш мумкин (3 + 14 + 8 = 25).

Таътилнинг чақириб олиш муносабати билан фойдаланилмаган қисмидан ходим айнан қачон фойдаланишини, тарафлар ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ҳамда ходимни бошқа ходим билан алмаштириш имкониятини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро келишувга кўра ҳал қилишади.

Қандай ҳолларда ходимни ҳатто унинг розилиги билан ҳам чақириб олиш мумкин эмас

Қонунчилик ходимни ҳатто унинг розилиги билан ҳам таътилдан чақириб олиш мумкин бўлмаган ҳолларни белгилайди.

1. Алоҳида тоифадаги ходимларни таътилдан чақириб олиш мумкин эмас  :

  • вояга етмаганларни;
  • ҳомиладор аёлларни;
  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларни;
  • ўта зарарли ва ўта хавфли меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларни. Бундай ходимлар рўйхатини 11.03.1997 йилдаги ВМҚ-133-сонли қарорга 8-илова белгилайди.  

2. Таътилдан чақириб олишда таътилни кўчириш ёки уни қисмларга бўлиш талабларини бажариш имкони бўлмаганда, таътилдан чақириб олиш мумкин эмас. Масалан, агар иш йилининг охиригача ходимга таътилнинг 14 кунини тақдим этишнинг иложи бўлмаганда.

Эътибор беринг
Иш йили – ходимнинг мазкур иш берувчидаги 12 ойга тенг бўлган давридир. Иш йили ходим ҳақиқатда иш бошлаган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади,  .
Мисол
Ходимни қачон таътилдан чақириб олиш мумкин эмас

1. Ходим 25 июндан бошлаб давомийлиги 24 календарь кундан иборат бўлган таътилга чиқди. 2 июлда ходимга таътил тақдим этилган иш йили тугайди.

Ушбу ҳолатда таътилдан чақириб олиш ноқонуний бўлади, чунки ходим иш йилининг охирига қадар таътилнинг мажбурий 14 кунидан фойдаланишга улгурмайди.

2. Ходим давомийлиги 21 календарь кундан иборат таътилга чиқди. Бир ҳафтадан – 7 календарь кундан кейин – унинг розилиги билан ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра таътилдан чақириб олиш расмийлаштирилди. Таътилнинг 14 календарь куни қолди, улардан ходим чақириб олишдан кейин фойдаланишда давом этди.

Таътилнинг ушбу 14 кунлик қисмидан ходимни, ҳатто унинг розилиги билан ҳам, энди чақириб олиш мумкин эмас, чунки бу таътилнинг бўлинмайдиган қисми ва уни қисмларга бўлиш мумкин эмас, .

3. Меҳнат таътилининг кейинги йилга кўчирмасдан жорий иш йилида тўлиқ бериш лозим бўлган алоҳида турлари бор. Агар чақириб олиш муносабати билан иш йилининг охирига қадар бундай таътилни тақдим этишнинг иложи бўлмаса, чақириб олишга йўл қўйилмайди. Бундай таътилларга қуйидагилар киради:

  • 18 ёшгача бўлган шахсларга ва I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга тақдим этиладиган асосий узайтирилган таътил, ;
  • ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун бериладиган йиллик қўшимча таътиллар – уларнинг давомийлиги, бериш тартиби ва шартлари иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускунанинг жароҳат етказиш хавфи юзасидан аттестациядан ўтказиш асосида белгиланади ;
  • ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча таътил,  06.09.2019 йилдаги ВМҚ-743-сон қарорга 1-иловага 1-илова.
Мисол
Таътилнинг кейинги иш йилига кўчириб бўлмайдиган қисми

Ходимга ҳар йилги меҳнат таътили берилиши керак:

  • 21 календарь кун – асосий меҳнат таътили;
  • 6 кун – иш ўринларини аттестациядан ўтказиш асосида бериладиган ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун қўшимча таътил.

Таътилнинг умумий давомийлиги – 27 календарь кун.

Мазкур ҳолатда ходимни фақат агар унда жорий иш йилида асосий таътилнинг 21 кунидан 14 кунини ва қўшимча таътилнинг тўлиқ 6 кунини олиш имкони бўлган тақдирдагина таътилдан чақириб олиш мумкин. Яъни иш йилининг охирига қадар ходимга камида 20 таътил кунини (14 + 6) тақдим этиш керак. Асосий таътилнинг қолган 7 кунини (21 – 14) кейинги иш йилига кўчириш мумкин.

Меҳнат таътилидан чақириб олиш қандай расмийлаштирилади

1. Чақириб олишга ходимнинг розилигини олинг.

Чақириб олишга розилигини ходим алоҳида ариза билан ёки таътилдан чақириб олиш тўғрисидаги буйруққа ёзиш орқали билдириши мумкин.

2. Буйруқни расмийлаштиринг ва у билан ходимни қўл қўйдириб таништиринг. Буйруқда чақириб олишнинг асосини кўрсатинг.

Агар тарафлар таътилнинг қисмини жорий йилда тақдим этишга келишиб олсалар, буйруқда ундан фойдаланиш ойини ёки аниқ календарь даврини кўрсатиш мумкин. Агар таътилдан келгусида фойдаланиш даврини дарҳол белгилашнинг иложи бўлмаса, буйруқда таътилнинг фойдаланилмаган қисми ходимнинг аризасига кўра жорий иш йилида тақдим этилишини кўрсатинг.

Таътилнинг фойдаланилмаган қисмини кейинги иш йилига кўчиришнинг иложиси бўлганда, буйруқда қуйидаги шартни кўрсатиш кифоя: «Таътилнинг фойдаланилмаган кунлари кейинги иш йилига кўчирилсин ва таътиллар жадвалига кўра кейинги иш йили учун навбатдаги таътил билан бир вақтда тақдим этилсин».

3. Маълумотларни таътиллар жадвалига киритинг, «изоҳ» графасида:

  • ходимни таътилдан чақириб олинганини кўрсатинг;
  • чақириб олиш санасини, чақириб олиш тўғрисидаги буйруқ реквизитларини ва таътилнинг қолган қисмидан фойдаланишнинг бошланиш вақтини кўрсатинг.

Агар сизнинг жадвалда «изоҳ» графаси бўлмаса, у ҳолда ушбу маълумотларни мос келадиган бошқа бўлимга киритишингиз мумкин.

4. Таътилни кўчириш тўғрисидаги маълумотларни Т-2 шахсий варақасининг «Навбатдаги таътилларни тақдим этиш» III бўлимига киритинг.

Таътилнинг чақириб олиш муносабати билан фойдаланилмаган қисмини пулли компенсация билан алмаштириш мумкинми

Меҳнат таътилининг фойдаланилмаган қисмини пулли компенсация билан алмаштириш тўғрисидаги масалани ходим ва иш берувчи келишувга кўра ҳал қилади. Агар ходим таътилнинг чақириб олишдан кейин қолган қисмидан асли ҳолида фойдаланишни хоҳламаса, у уни пул билан алмаштириш илтимоси билан иш берувчига мурожаат қилиши мумкин. Бунинг учун ходим ёзма ариза беради. Иш берувчи бундай аризани олгач, ходимнинг илтимосини қондириши ҳам, уни рад этиши ҳам мумкин.

Эътибор беринг
Таътилнинг фақат энг кам давомийлигидан – 21 календарь кундан ортиқ қисмини пулли компенсация билан алмаштириш мумкин,  .

Иш берувчи ходимга фақат асли ҳолида қуйидаги таътилларни тақдим этади:

  • ижтимоий таътилларнинг барча турларини;
  • вояга етмаганлар ва I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларнинг ҳар йилги узайтирилган таътилларини;
  • МК  ва  моддалари билан назарда тутилган қўшимча таътиллар.

Ушбу таътилларни ходимнинг иш даврида пулли компенсацияга алмаштириш мумкин эмас.

Мисол
Таътилнинг қисмини пулли компенсация билан тўғри алмаштириш

1. Ходим давомийлиги 27 календарь кундан иборат таътилга чиқди. Роппа-роса 3 ҳафтадан кейин (21 календарь кун) ходим унинг розилиги билан таътилдан чақириб олинди. Қолган 6 кун учун у пулли компенсация сўради. Иш берувчи бундай илтимосни қондиришга ҳақли, чунки асосий таътилнинг энг кам давомийлигидан ходим асли ҳолида фойдаланган.

Бунда қолган 6 кун учун ҳеч қандай қўшимча тўловлар амалга оширилмайди, чунки ходимга таътил бериш чоғида таътилнинг барча кунлари учун таътил пуллари тўланган. Эслатиб ўтамиз, МК  кўра, ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

2. Ходим давомийлиги 30 календарь кундан иборат таътилга чиқди:

25 кун – асосий таътил;

5 кун – иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича белгиланган ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун қўшимча таътил.

3 кундан кейин ходимга унинг розилиги билан таътилдан чақириб олиш расмийлаштирилди. Таътилнинг қолган 27 кунини ходим пулли компенсация билан алмаштиришни сўради.

Таътилдан чақириб олинган вақтда ходим таътилнинг асли ҳолида фойдаланилиши лозим  бўлган 21 календарь кундан иборат бўлган энг кам давомийлигидан ва қўшимча 5 кунидан фойдаланмаган. Шунинг учун ходимнинг таътилнинг қисмини пулли компенсация билан алмаштириш ҳақидаги илтимосини фақат қисман қондириш мумкин. Таътилнинг қолган 27 кунидан асосий таътилнинг 18 куни (21 – 3) ва қўшимча таътилнинг барча 5 кунини бошқа вақтга кўчириш ва асли ҳолида фойдаланиш керак (ҳаммаси бўлиб 23 кун). Қолган 4 кунни ходимнинг илтимосига кўра пулли компенсация билан алмаштириш мумкин.

Шундай қилиб, ходимнинг иш ҳақидан таътилнинг фойдаланилмаган, бошқа муддатга кўчириладиган 23 куни учун тўлов ушлаб қолинади. 4 кун учун тўлов ходимдан ушлаб қолинмайди, балки ходимга таътилнинг ушбу фойдаланилмаган қисми учун пулли компенсация сифатида ҳисобга олинади.

Мисол

МК  бузган ҳолда таътилнинг қисмини пулли компенсация билан алмаштириш  

Ходимнинг ҳар йлги асосий меҳнат таътили – 25 календарь кун. Иш берувчи билан келишувга кўра, у бир ҳафтадан (7 кундан) кейин таътилдан чақириб олинди. Қолган 18 кун унга пулли компенсация билан алмаштирилди.

Бу ғайриқонунийдир. Мазкур ҳолатда таътилнинг 25 кунидан фақат 4 кунини пул билан алмаштириш мумкин. 21 кундан ходим асли ҳолида фойдаланиши керак.

Фақат меҳнат шартномаси бекор қилинганда бутун таътилни пулли компенсация билан алмаштириш мумкин. Агар ходим билан меҳнат шартномасини бекор қиладиган бўлсангиз – асосидан қатъи назар, барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча таътиллар учун, яъни чекловсиз барча йиллар учун пулли компенсация тўланг .

Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг