Иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоб-китоб қилинади

19.03.2024
author avatar

Александр НАВОТНЫЙ

Тавсияда:

– иш қидириш даври учун ўртача иш ҳақини тўлаш ҳолатлари;

– иш қидириш даврида ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоби;

– иш қидириш даврида ўртача иш ҳақини тўлаш мажбурияти.

Иш қидириш даврида ўртача иш ҳақи қайси ҳолатларда тўланади 

Ходим билан меҳнат шартномасида келтирилган шартларга мувофиқ бекор қилинганда иш қидириш давридаги ўртача иш ҳақини  ( ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда) қуйидаги ҳоллатда тўлаб беринг МК 67-м.:

  • ходимнинг иш берувчи билан биргаликда бошқа ҳудудга кўчиб ишлашни рад этиши;
  • ходимнинг соғлиғи сабабли тиббий ҳулосасига кўра  бошқа ишга ўтишни рад етиши, унинг соғлигига зарар етмайдиган ёки тегишли ишнинг иш берувчида йўқлиги
  • технология, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгариши, иш (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқариши муносабати билан ташкилот ходимларининг сони ёки штатлари ўзгариши;
  • ташкилотни (унинг алоҳида бўлинмасини) унинг муассислари ёки таъсис ҳужжатларида бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарори билан тугатилиши;
  • малакаси етарли эмаслиги сабабли бажарилган ишларга мос келмаслиги;
  • илгари ушбу ишни бажарган ходимнинг шу ишга қайта тикланиши;
  • ташкилотни тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги.
  • корхонанинг раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мулкдорнинг алмашиши сабабли бекор қилинганда.  

Иш қидириш даврида ўртача иш ҳақи қандай ҳисоб-китоб қилинади

Собиқ ходимга иккинчи ой учун ўртача иш ҳақини, агар у мазкур ой давомида ишга жойлашмаган тақдирда тўлаб беринг . Тўловни унинг ёзма аризасига асосан амалга оширинг.

Ой тугагандан сўнг янги иш жойи бўйича ёзувлар мавжуд эмаслигини тасдиқлаш учун ундан меҳнат дафтарчасини (нусхасини олинг) ёки электрон меҳнат дафтарчасининг нусхасини тақдим этишни сўранг.

Маълумотларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун my.mehnat.uz адреси бўйича электрон меҳнат дафтарчасининг уникал рақамини киритинг ёки мобиль телефон ёрдамида QR кодни сканерланг .

Собиқ ходим учинчи ой учун ҳам ўртача иш ҳақини олиши мумкин, агар у:

  • ишдан бўшатилгандан кейин 30 календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлса;
  • учинчи ойнинг охирига қадар ишга жойлашмаган бўлса.

Ходим ўртача иш ҳақини олиши учун ундан қуйидагиларни тақдим этишини сўранг:

  • маҳаллий меҳнат органидан маълумотнома;
  • тўловни олиш учун ариза;
  • меҳнат дафтарчаси (унинг ксеронусхасини олингг) ёки электрон меҳнат дафтарчасининг нусхасини.

Маълумотларнинг тўғрилигини текшириш учун электрон меҳнат дафтарчасининг ноёб рақамини my.mehnat.uz манзилга киритинг  ёки mobil телефонингиз ёрдамида QR- кодини сканерланг.

 Иш қидириш давридаги иккинчи ва учинчи ойлар учун ўртача  иш ҳақи миқдори ишдан бўшатиш нафақаси суммаси аниқланадиган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бунда ҳисоб-китобга ишдан бўшатиш нафақаси ва огоҳлантириш муддати ўрнига тўланадиган пуллик компенсация суммалари киритилмайди.

Ишдан бўшатиш нафақаси тўғрисида бу ерда қаранг: «Ишдан бўшатиш нафақаси қандай ҳисоб-китоб қилинади».

Мисол
Иккинчи ва учинчи ойлар учун ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоби
Ходим 30 июн куни иш берувчининг ташаббуси билан штатлар сони қисқартирилиши муносабати билан ишдан бўшатилади.
Унинг май ойидаги лавозим маоши – 4 000 000 сўм.
Ҳисоб-китоб давридаги (ўтган йилнинг июн – жорий йилнинг май ойларидаги) лавозим маошига қўшимча миқдори – 3 600 000 сўм.
Ходим ишдан бўшатилганда унга қуйидаги суммада ишдан бўшатиш нафақаси тўланган:
4 000 000 + 3 600 000 : 12 = 4 300 000 сўм.
Ходим 5 июл куни маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган.
Ходим июл ойида ҳам, август ойида ҳам ишга жойлаша олмади.
Август ойининг охирида тегишли ҳужжатларни топширганда унга иккинчи ой учун ўртача иш ҳақи – 4 300 000 сўм ҳисобланади.
Ходим сентябр ойида ҳам ишга жойлаша олмади, шу боис мазкур ойнинг охирида унга учинчи ой учун ўртача иш ҳақи – 4 300 000 сўм ҳисобланади.

Нима учун ўртача иш ҳақини тўлаш шарт

Агар собиқ ходимга  иш қидириш давридаги иккинчи (учинчи) ой учун ўртача  иш ҳақи тўлаш  лозим бўлса ва у барча зарур ҳужжатларни тақдим этган бўлса, унда ушбу  тўлов албатта амалга оширилиши шарт. Акс ҳолда иш берувчига нисбатан уни тўлаб бериш тўғрисида кўрсатма берилиши, шунингдек Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 
49-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарлик қўлланиши мумкин.

Агар ўртача иш ҳақи муддатида тўлаб берилмаган бўлса, ходим назорат қилувчи органларга ёки судга мурожаат қилишини кутмасдан  тўловини амалга оширинг.

Вазият
Ходимни штатлар сони қисқартирилиши муносабати билан ишдан бўшатадилар, унга ишдан бўшатиш нафақаси ва иккинчи ой учун ўртача иш ҳақи тўланган. Ишдан бўшатилгандан кейин 2 ой ўтгач, у ишга жойлашди.
Учинчи ой учун ўртача иш ҳақи тўланиши керакми?
– Йўқ, тўлаш шарт эмас. Ўртача иш ҳақи йўқотилган иш ҳақи учун компенсация ҳисобланади. Собиқ ходимни ишга жойлашганлигининг тасдиғи иш берувчини уни тўлашдан озод этади.
Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг