Корхона номи ўзгарганда меҳнат дафтарчасига ёзув киритиш

preview

Қўшма корхона таркибидан хорижий инвестор чиқиб кетиши ортидан  уставга ўзгартиришлар киритилди ва у қайта рўйхатдан ўтказилди. Корхона номи ҳам ўзгартирилди, бироқ ташкилий-ҳуқуқий шакли аввалгидек қолди. Компания корхона бўйича буйруқ чиқариши ва ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ўзгартиришлар киритиши зарурми?

 

Корхона номи ўзгарганлиги тўғрисида ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига ёзувлар киритиш (ёзув намунасига қаранг), шунингдек, амалдаги шартномалар (келишув намунасига қаранг) ва олдинги номни ўз ичига олган корхонанинг амалдаги бошқа кадр ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш зарур.

Бу жараённи тартибга солиш учун корхона бўйича умумий буйруқ расмийлаштириш тавсия қилинади.