Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Ходим ишдан бўшатилган кунда меҳнат дафтарчаси ходимга қайтарилмаган
Ходим собиқ иш берувчидан мажбурий ишдан бўшатилганлиги учун иш ҳақи миқдорини ва унга меҳнат дафтарчаси ўз вақтида берилмаганлиги сабабли маънавий зарар миқдорини ундириш учун судга мурожаат қилди.
Даъвогар позицияси
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг 2020 йил 1 июндаги буйруғи асосида бекор қилинган. МК 99-моддага биноан, иш берувчи ходимга 2020 йил 1 июндан кечиктирмай меҳнат дафтарчасини бериши керак эди. Бироқ, иш берувчи буни фақат 2020 йил 9 октябрда амалга оширди.
Шу сабабли ходим бошқа ишга кира олмади. Шунинг учун иш берувчи мажбурий прогул вақти учун ходимга иш ҳақини тўлаши керак. Шунингдек ходимнинг меҳнат дафтарчасини олиш ҳуқуқи бузилганлиги натижасида, унинг фикрича, унга 5 000 000 сўм миқдорида маънавий зарар етказилган.
Жавобга позицияси
Иш берувчи ходимга меҳнат дафтарчасини беришда МК нормаларини бузганлигини тан олди. Аммо у суддан даъво қилинган маънавий зарар миқдорини камайтиришни сўради.
Суд қарори
ССуд қарор қабул қилдит – ходимнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида. Иш берувчидан ходим фойдасига қуйидаги суммалар ундирилди:
- мажбурий прогул учун иш ҳақи – 7 228 502 сўм;
- маънавий зарар – 500 000 сўм.
Суд қарорининг асослари
Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни иш берувчи ходимга меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини беришга мажбурдир .
Иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилинган куни, яъни 2020 йил 1 июн куни меҳнат дафтарчаси берилмаганлиги сабабли, ходим бошқа корхонада ишлаш имкониятига эга бўлмади. Иш берувчининг айби билан мажбурий прогул учун ходимга иш берувчи тўлаши керак.
Иш берувчи, шунингдек, ходимни меҳнат қилиш имкониятидан ноқонуний маҳрум қилганлиги натижасида етказилган маънавий зарарни қоплаши шарт .
Маънавий зарарнинг ўрнини қоплаш миқдори суд томонидан жабрланувчига етказилган жисмоний ва руҳий азоб-уқубатларнинг ҳусусиятига, шунингдек, айбдорлиги товон тўлаш учун асос бўлган ҳолларда етказувчининг айбдорлик даражасига қараб белгиланади. Зарар учун товон миқдорини белгилашда оқиланолик ва адолат талаблари ҳисобга олиниши керак .
Эксперт шарҳи
Меҳнат дафтарчаси – ходимнинг иш тажрибасини тасдиқловчи асосий ҳужжат .
Ишга киришда ариза берувчи меҳнат дафтарчасини тақдим этади, ишга биринчи марта кираётганлар бундан мустасно .
Ўзбекистонда Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) жорий этилганига ва электрон меҳнат дафтарчалари қўлланилаётганига қарамай қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларига қўйилган талаблар бекор қилинмаган.
Иш берувчи ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунида ходимга меҳнат дафтарчасини ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ нусхасини беришга мажбурдир . Иш берувчининг меҳнат шартномаси бекор қилинган кунида ходимга меҳнат дафтарчасини бермаслиги ходимни меҳнат қилиш имкониятидан ноқонуний маҳрум қилиши (мажбурий прогул) деб ҳисобланади. Ушбу зарар иш берувчи томонидан қопланиши керак .
Бундай шароитда иш берувчининг мажбурияти ҳам ходимга етказилган маънавий зарарни қоплаш мажбурияти пайдо бўлади.
Эксперт тавсияси
Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни имзолатган ҳолда ходимга меҳнат дафтарчасини беринг.
Агар меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим иш жойида бўлмаса, ўша куни унга меҳнат дафтарчасини олиш учун келиши кераклиги тўғрисида почта орқали хабар юборинг
Сиз меҳнат дафтарчасини ходимга фақат унинг розилиги билан почта орқали юборишингиз мумкин .
Ходим вафот этган тақдирда меҳнат дафтарчаси унинг яқин қариндошларига тилхат асосида топширилиши ёки уларнинг илтимосига биноан почта орқали юборилиши мумкин.
Агар ишдан бўшатилган ходимнинг қоғоз меҳнат дафтарчаси бўлмаса, фақат электрон шаклда бўлса, унга фақат ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини беринг.