Ишга қабул қилишда тез-тез учрайдиган хатолар

preview

Синов муддати даврида пасайтирилган ойлик маоши

Дастлабки синов даврида иш берувчи ходимга пасайтирилган ойлик маоши тўлайди.

Бунда Меҳнат кодексининг 86-моддаси 1-қисми бузилган. Ходимнинг синов муддати давомида меҳнатига ҳақ тўлаш у эгаллаб турган лавозимга мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши шарт. Директорга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича жарима солиниши мумкин.

Пул маблағининг тўланмаган қисмини тўлаб беринг.


Синов муддати даврига меҳнат шартномаси тузилмаслиги

Ишга қабул қилишда директор ходим билан меҳнат шартномасини тузмайди. Унга ўзининг касбий маҳоратини и жамоада ишлай олиш қобилиятини кўрсатиш учун муддат берилади.

Бу вазиятда Меҳнат кодексининг 72-моддаси 1-қисми ҳамда 74-моддаси 1-қисми бузилган. Ишга қабул қилишда ёзма меҳнат шартномаси тузилиши шарт. Дастлабки синов меҳнат шартномасига асосан белгиланади, аксинча эмас.

Директорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича жарима санкциялари қўлланиши мумкин.

Ходимнинг ўз мутахассислиги (лавозими) бўйича ишга қўйилиши билан ишга қабул расмийлаштирилишидан қатъий назар иш фаолияти бошланган кундан меҳнат шартномаси тузилган ҳисобланади . Ходимнинг ишга қўйилган вақтидан бошлаб, иш берувчи учун унга ойлик маоши тўлаш ва бошқа меҳнат нормаларига риоя этиш мажбурияти юзага келади.

Назорат қилувчи органлар меҳнат шартномасини расмийлаштириш  бўйича кўрсатма бериши мумкин.

Меҳнат шартномасини икки нусхада расмийлаштиринг ва улардан бирини ходимга имзо остида тақдим қилинг. Ишга олиш ҳақида буйруқ чиқаринг.


Қонунчилик талабига кўра мажбурий бўлган тиббий хулосанинг йўқлиги

Тиббий кўрик – алоҳида тоифадаги ходимларни ишга қабул қилишдаги асосий шартлардан бири ҳисобланади. Бундай ходимларнинг рўйхати Меҳнат кодексининг 214-моддасида келтирилган. Бунда иш берувчи дастлабки тиббий хулосасиз уларни ишга олишга ҳақли эмас.

Мажбурий дастлабки тиббий кўрикдан ўтмаган шахсга ўз хизмат вазифасини бажаришига рухсат берганлиги учун иш берувчи Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Номзодга тиббий текширувдан ўтиши учун даволаш-профилактика муассасасига йўлланма беринг. Ижобий тиббий хулосага асосан меҳнат шартномасини тузинг.

Ўзбекистонда ишга қабул қилиш - ишга жойлашиш шартлари, ишга жойлашишни рўйхатдан ўтказиш ишга қабул қилиш, ишга жойлаштириш, ишга қабул қилиш тартиби, ишга қабул қилиш учун ҳужжатлар, ўзбекистонда ишга қабул қилиш Ўзбекистонда ишга қабул қилиш. Ўзбекистонда ишга ёллаш ҳақида кўпроқ билиб олинг. Ишга қабул қилиш шартлари, ишга қабул қилиш тартиби, ишга киришда талаб қилинадиган ҳужжатлар /uz/publish/doc/text176676_ishga_qabul_qilishda_tez-tez_uchraydigan_hatolar