Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даврида таътилни узайтириш ҳуқуқи

preview

Ходим меҳнат таътили вақтида шифохонага тушиб қолди. У шифохонада ётган  10 кун ҳисобига таътилни узайтирмоқчи. Ходимнинг таътилини қанча муддатга узайтириш мумкин?

 

Меҳнат кодексининг 145-моддасига кўра вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ходимлар таътилни узайтириш ҳуқуқига эга.

Бунда таътил меҳнатга қобилиятсизлик давридаги кунлар сонига узайтирилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлганда ходим иш берувчини бу ҳақида хабардор қилиши шарт. Бунинг учун ёзма хабар жўнатиш ёки қўнғироқ қилиш, ишга чиққанда меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этиш керак.

Таътилни узайтириш автоматик равишда амалга оширилишига қарамасдан (тегишли ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда) уни таътилни узайтириш тўғрисида буйруқ (фармойиш) билан расмийлаштириб қўйиш лозим бўлади.