Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Огоҳлантириш муддатини пуллик компенсация билан алмаштириш
Иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини дастлабки синовнинг қониқарсиз натижаларига кўра бекор қилиш тўғрисида огоҳлантирилган ходим 3 кунлик огоҳлантириш муддати давомида ишини узайтириш учун маълум ҳаракатларни амалга ошириши ва синов муддати тугагач, мисол учун, касаллик варақасини тақдим этиши мумкин.
Огоҳлантириш муддатини пуллик компенсация билан алмаштириб, ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексида синов муддати тугаши билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 3 кунлик огоҳлантириш муддатини пуллик компенсация билан алмаштириш мумкинлиги назарда тутилмаган.