Моддий жавобгар шахс «зудлик билан» ишдан бўшамоқчи бўлса

preview

Моддий жавобгар ходим ишдан бўшаш ҳақида ариза берди. Директор инвентаризация ўтказишни тайинлади, бироқ ходим ундан ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни зудлик билан имзолашини сўраяпти. Иш берувчи инвентаризация натижаларини олмагунча ходимни ишдан бўшатишни рад этиши мумкинми?  

 

– МК 99-м. 1-қ. мувофиқ, ходим 2 ҳафта олдин иш берувчини ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаши ҳақида огоҳлантириши шарт. Иш берувчи ана шу 2 ҳафта ичида инвентаризация ўтказишга улгургани маъқул. Муайян сабабларга кўра шу муддатда инвентаризация ўтказилмаса, бу моддий жавобгар шахсни ишдан бўшатишни кечиктиришга асос бўла олмайди. 17.04.1998 йилдаги 12-сон ОСПҚ 15-б. 5-хатб. бу тўғридан-тўғри қайд этилган: «Қонунда белгиланган ёки тарафлар келишувига кўра қисқартирилган огоҳлантириш муддати тугагач, ходим ишни тугатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақидаги буйруқдан нусха бериб, у билан  ҳисоб-китоб қилишга мажбур. Иш берувчи томонидан ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасининг бекор қилинишини кечиктиришга, шунингдек бошланган ишни тугатмагани, қарзи йўқлиги варақасининг имзоланмагани, ходимнинг моддий қийматларни топширмагани муносабати билан ҳам кечиктиришга йўл қўйилмайди».

Ўз навбатида ходим узрли сабаблар бўлмаса, ариза бергач 2 ҳафталик огоҳлантириш муддати тугамасдан иш берувчидан уни зудлик билан ишдан бўшатишини  талаб қилишга ҳақли эмас. Умумий қоидага кўра огоҳлантириш муддатини фақат ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан қисқартириш мумкин .

Зудлик билан ишдан бўшаш зарурати ишни давом эттиришнинг имкони йўқлиги билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак. Қуйидаги сабабларни улар сирасига киритиш мумкин: ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги, ходим соғлиғининг аҳволи, бемор оила аъзосини парваришлаш зарурати ва ҳ.к.

Қонун ҳужжатларида ишни давом эттириш имконини бермайдиган тахминий рўйхатгина мавжуд. Шу сабабли низони кўраётган суд бошқа ҳолатларни ҳам эътиборга олиши мумкин.

Ҳар бир аниқ ҳолатда ходим келтирган важларни инобатга олиб, ушбу масалани алоҳида ҳал қилинг.

Ходим ишдан бўшагандан кейин  инвентаризация ўтказилиб, унинг якунларига кўра унга ишониб топширилган қимматликларнинг камомади аниқланса, бу собиқ ходимни бунинг учун моддий жавобгарликдан озод қилмайди. Шахс етказилган зиённи ихтиёрий равишда қоплаб бермаса, ташкилот уни мажбурий равишда ундириш учун судга мурожаат қилишга ҳақли. 


Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш – меҳнат шартномасини бекор қилиш шартлари, меҳнат шартномаларини бекор қилиш тартиби ҳақида батафсил ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш Ўзбекистонда меҳнат шартномасини бекор қилиш. Бу ерда сиз меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёни қандай содир бўлиши ҳақида маълумот олишингиз мумкин /uz/publish/doc/text178252_moddiy_javobgar_shahs_zudlik_bilan_ishdan_bushamoqchi_bulsa