Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Қонунда назарда тутилганидан ортиқ миқдорда жарима
Ходим ишга маст ҳолда келгани учун унга 700 минг сўм миқдорида жарима солинди. Бухгалтерия пулни ходимнинг иш ҳақидан тўлиқ ҳажмда бир йўла ушлаб қолди. Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи – 1,2 млн сўм.
– МК 181-м. 1-қ. 2-б. бузилган. Умумий қоидага кўра жарима миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақининг 30%идан ошиши мумкин эмас.
Ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларида ўртача ойлик иш ҳақининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳолатлари назарда тутилиши мумкин.
Иш берувчи учун оқибатлар
Айбдор мансабдор шахсга МЖТКнинг 49-м. бўйича жарима солиниши мумкин.
Қандай тузатилади
Жарима миқдори белгиланган чегарадан чиқмаслиги учун буйруқ билан уни пасайтиринг ёхуд МК 181-м. бўйича бошқа жазо чорасини қўлланг. Ортиқча ушлаб қолинган суммани ходимга қайтаринг.