Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Жазо чораси кеч қўлланди
Иш берувчи ножўя хатти-ҳаракат содир этилганлиги аниқланган пайтдан бошлаб 2 ой ўтгач ходимга ҳайфсан эълон қилди. Ходим шу вақт ичида ишга қатнаган: «касаллик варақаси» очтирмаган, таътилга чиқмаган.
– МК 182-м. 5-қ. бузилган. Ножўя хатти-ҳаракат аниқланган кундан бошлаб, ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақтини ҳисобга олмасдан, 1 ойдан кечиктириб интизомий жазони қўллаб бўлмайди.
Иш берувчи учун оқибатлар
Айбдор мансабдор шахсга МЖТКнинг 49-м. бўйича жарима солиниши мумкин.
Қандай тузатилади
Нотўғри қўлланилган интизомий жазони бекор қилиш тўғрисида буйруқ чиқаринг.