Ўзбекистондаги хорижий корхоналарда ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлар амал қиладими

preview

Ўзбекистондаги хорижий корхонада ишлайман. Директорнинг айтишича, муассисларимиз чет элликлар бўлгани, корхона хорижий корхона мақомига эгалиги боис Ўзбекистон қонунчилигида назарда тутилган кафолатлар ва имтиёзлар (декрет таътиллари, болани 2 ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақалари ва ҳ.к.) ходимларимизга татбиқ этилмас экан. Шу тўғрими?  

 

– Йўқ, директор ноҳақ.

МК 12-м. мувофиқ, чет эллик юридик ва жисмоний шахсларга тўлиқ ёки қисман тегишли бўлган ва Ўзбекистонда жойлашган корхоналарда Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилиги қўлланилади.

Бунинг устига, – у иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистонда ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади .

Шу сабабли бундай корхона ходимларига Ўзбекистоннинг меҳнат тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилган барча меҳнат ҳуқуқлари, кафолатлар ва имтиёзлар тақдим этилиши керак.

Ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилинишини текширувчи ва назорат қилувчи органларга, шунингдек меҳнат низоларини кўрувчи органларга мурожаат қилишлари мумкин .

 

Иш берувчи учун оқибатлар  

Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этмаслик иш берувчининг мансабдор шахсига 5–10 БҲМ миқдорида жарима солинишига олиб келади – биринчи марта ва маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида қонунбузарлик содир этилганда – 10–15 БҲМ (ғайриқонуний равишда била туриб ишдан бўшатиш ҳоллари бундан мустасно, улар такроран содир этилганлиги учун ЖК 148-м.  бўйича жазоланади).

Вояга етмаган шахсга нисбатан қонунбузарликлар содир этилган бўлса, биринчи жарима 10-20 БҲМни ташкил этади