Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Касаначи меҳнатига ҳақ тўлаш
«Бизда касаначи ишлайди, у ишларни уйда бажаради ва муайян муддатда топширади. Баъзида у тунда, дам олиш ва байрам кунларида ишлайди. Унга қандай даврийликда иш ҳақи тўлашимиз лозим? Тунги вақтда, иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш қоидалари касаначиларга татбиқ этиладими?».
– Касаначининг меҳнатига ёки ҳар бир тугалланган иш вазифаси (ишлар ҳажми) топширилганда ёхуд ҳар қандай бошқа ходимлар каби ҳар ярим ойда камида бир марта ҳақ тўланг.
Меҳнат шартномасида касаначи меҳнатига бўнак (аванс) тарзида ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин . Масалан, ходимга аванс ҳисобот ойининг бошида ёки ўртасида, қолган сумма эса ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бошида (ходим ва иш берувчи томонидан ўтган ойдаги иш якунлари тўғрисидаги далолатнома имзоланганидан сўнг) тўланиши мумкин.
Касаначилар бошқа ходимлардан фарқли ўлароқ, иш вақтини ўз хоҳишига кўра тақсимлайдилар. Шу боисдан уларнинг бажарган барча иши учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади .