Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Иш ҳақи сақланмаган таьтил кимга ва қай тарзда тақдим этилади
Иш берувчи ходимнинг аризасига кўра, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериши мумкин . Таътилнинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги ўзаро келишув бўйича белгиланади. Бироқ, шуни эсда тутингки, таьтилнинг умумий давомийлиги 12 ойлик давр мобайнида 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги лозим . Таътилни, ходимнинг аризаси асосида буйруқ билан расмийлаштиринг.
- Ходим 5 июндан 5 июлга қадар 1 ой муддатга, иш ҳақи сақланмаган таътилни расмийлаштирди. Шу йил сентябрь ойининг ўзида у яна 1 ойга худди шундай таътилни сўради. Ҳаммасини қўшганда ходим 5 июндан бошлаб, 2 ой иш ҳақи сақланмаган таътил олди.
У яна неча кунлик таътилдан фойдаланиши мумкин бўлади?
- Ходим кейинги йилнинг 5 июнига қадар, иш берувчи билан келишилган ҳолда, умумий давомийлиги 1 ойдан иборат бўлган бундай таътиллардан фойдаланиши мумкин.
Ходимга таътилни тақдим этиш ёки тақдим этмасликни иш берувчи ўз ихтиёрига кўра, ходим томонидан сўралган шароитларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилади. Аммо, қонунчилик билан бундай таътил кафолатланган ходимларнинг тоифалари мавжуд бўлиб, сиз уни тақдим этишга мажбурсиз. Булар қуйидагилар:
- 1941-1945-йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар - ҳар йили 14 календарь кунга қадар ;
- I ва II гуруҳ ногиронлари бўлган ишловчилар - ҳар йили 14 календарь кунга қадар ;
- 12 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбияловчи аёллар - ҳар йили 14 календарь кунга қадар ;
- кириш имтиҳонлари топширишга рухсат этилган ходимлар - камида 15 календарь кун, ўқув юртлари жойлашган жойга бориш ва қайтиб келиш вақтини ҳисобга олмаган ҳолда ;
- ОТМ ва ўрта махсус ўқув юртларининг охирги курсларида таҳсил олаётган ходимлар - 30 календарь кун муддат билан диплом лойиҳасига материаллар тўплаш учун .
Ушбу ходимларга, ҳатто ишлаб чиқариш зарурияти туғилганда ҳам, таьтилни рад этманг, чунки бу қоидабузарлик ҳисобланади.
II гуруҳ ногирони бўлган ходим йиллик асосий таътилдан фойдалангандан сўнг, дарҳол, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил тўғрисида ариза ёзди.
Раҳбарият, ходим бажариши лозим бўлган иш ҳажми анча тўпланиб колганлиги сабабли, бунга эьтироз билдиради.
Директор аризани қаноатлантирмасликка ҳақлими?
- Йўқ, ҳақли эмас. Иш берувчи ҳар қандай шароитдан қатъий назар, ногирон бўлган - ходимга унинг талабига кўра, 14 календарь кун давомийлигидан иборат иш ҳақи сақланмаган ҳолдаги таътилни тақдим этишга мажбурдир. Агар талаб қилинадиган таътилнинг давомийлиги 14 кундан ортиқ бўлса, у ҳолда икки ҳафталик таътилга буйруқ расмийлаштиринг, қолган қисмини рад этасиз.