Кадрлар бўлими учун алоҳида муҳр тайёрлатиш

preview

Ташкилотда кўп ходимлар ишлайди, унда фақат битта асосий муҳр ва штамп бор. Баъзида бу ҳолат ишда ноқулайликлар туғдиради. Кадрлар бўлими учун алоҳида муҳр тайёрлатиш мумкинми?

Бу савол билан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВга мурожаат қилдик:

 

– Ҳаммаси бундай муҳр қандай ҳужжатлар учун кераклигига боғлиқдир.

Аввал муҳр ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш 1077-сон Низом билан тартибга солинган, бироқ 2018 йилда у ўз кучини йўқотган. Ушбу меъёрий ҳужжатда юридик шахс унда асосий муҳр мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, таркибий бўлинма муҳридан фойдаланиши мумкинлиги белгиланган эди. Шу жумладан кадрлар бўлими муҳридан ҳам фойдаланиши мумкинлиги айтилган .

Таркибий бўлинма муҳридан бевосита юридик шахснинг таркибий бўлинмасидан чиқадиган ҳужжатларни тасдиқлаш учун фойдаланилади. Бунда шартномалар, ишончномалар, банк ҳужжатлари ҳамда пул ва моддий-техник қимматликларни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар фақат асосий муҳр билан тасдиқланиши лозим .

МКнинг 74-моддасига мувофиқ меҳнат шартномасидаги мансабдор шахснинг имзоси корхона муҳри билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда). Бундан келиб чиқадики, корхона муҳри асосий муҳр ҳисобланиб, иш берувчи шундай муҳр мавжуд бўлганда меҳнат шартномасига муҳр босиши шарт.

Таркибий бўлинма муҳридан фойдаланиш мумкинлиги амалдаги қонун ҳужжатларида, шу жумладан, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада   ҳам назарда тутилади. Бунда асосий муҳр билан бирга муқобил асосда шундай муҳрдан ҳам фойдаланиш мумкин.

Асосий ва ўриндошликдаги иш жойидан бериладиган маълумотномалар шаклида «Муҳр» реквизити умуман назарда тутилмаган .

Юқорида баён этилганларни ҳисобга олган ҳолда, корхона унда асосий муҳр мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, кадрлар бўлими муҳрини тайёрлаш учун буюртма бериши ва зарурат бўлганда ундан фойдаланиши мумкин.

 

Kadrovik.uz тавсия қилади

Таркибий бўлинма муҳридан фақат қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатларда (масалан, меҳнат дафтарчасида иш тўғрисидаги маълумотларни, Ф.И.О. ва туғилган санаси ўзгаришини тасдиқлаш учун ва ҳ.к.) фойдаланиш мумкин. Корхонанинг асосий муҳри босилиши шарт бўлмаган ҳужжатларни ушбу муҳр билан тасдиқлаш мумкин.

Таркибий бўлинма муҳридан фойдаланиш тартибини тегишли ички ҳужжатларда қайд этинг.

 

Бунда муҳр босилган ва имзоланган ҳужжат билан фақатгина имзо қўйилган ҳужжатнинг юридик жиҳатдан ҳеч қандай фарқи бўлмайди. Тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларга муҳр босилишини талаб қилиш 2019 йил 1 мартдан бекор қилинган.


Ўзбекистонда кадрлар ҳисоби ва иш юритиш бўйича умумий саволлар - кадрлар бўлими ходимлари учун долзарб масалалар кадрлар бўлими ходимлари учун умумий саволлар, кадрлар бўлими ходимлари учун саволлар, кадрлар бўйича офитсерлар учун маълумотлар, кадрлар бўлими ходимлари учун ёъл-ёъриқ, кадрлар бўйича мутахассисларга маслаҳатлар, ўзбекистонда кадрлар бўлими ходимлари учун умумий саволлар Ўзбекистонда кадрлар ҳисоби ва иш юритиш бўйича умумий саволлар. Сиз кадровик.уз сайтида Оʻзбекистонда кадрлар ишини юритиш боʻйича умумий саволларга жавоб топасиз. кадровик.уз сайтида ҲР мутахассислари учун фойдали маслаҳатлар /uz/publish/doc/text180291_kadrlar_bulimi_uchun_alohida_muhr_tayerlatish