Ходим вақтинча ўтказилган ишидан нотўғри бўшатилса

preview

Ишлаб чиқариш зарурияти (ишчи кучи етишмаслиги) туфайли иш берувчи ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказди. Бироз вақт ўтгач, ходим бу ишни унча уддалай олмаётгани аниқ бўлди. Шунда иш берувчи уни бажараётган ишга номувофиқлиги сабабли ишдан бўшатди.

Бу ерда нима нотўғри ва хатони қандай тузатиш керак?

 

Иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши сабабли бекор қилиши мумкин . Бироқ, агар ходим у билан тузилган меҳнат шартномасига кўра, айнан бажариши шарт бўлган ишни уддалай олмаётган бўлсагина, бунга йўл қўйилади  .

Ходим вақтинча ўтказилган иш у билан тузилган меҳнат шартномасида кўрсатилмаган. Шунинг учун ишдан бўшатиш қонунга хилоф.

Бундан ташқари, ходимнинг нолойиқлиги аниқ фактлар: текширув актлари, бевосита раҳбарлик қилувчисининг билдириш хати, ҳисоботлар, аттестация ҳужжатлари, ишнинг паст сифатлилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар (яроқсиз маҳсулот чиқараётгани, иш ҳажмини ҳамда ишлаб чиқариш нормасини бажармаётганлиги) билан тасдиқланиши лозим.

Агар булар бўлмаса, Меҳнат кодексининг 100-модда 2-қисм 2-бандига биноан ишдан бўшатиш мумкин эмас.

 

Юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар

Иш берувчи меҳнат шартномаларини бекор қилишга йўл қўйиладиган асосларни қўллаш шартларини бузган. Масъул мансабдор шахслар Маъмурий кодекснинг 49-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликдан ташқари, жиноий жавобгарлик ҳам назарда тутилган. Жиноят кодексининг 148-модда 1-қисмига кўра, ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача раҳбарлик лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш  ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Кўриб чиқилаётган ҳолатда ходим судга мурожаат қилиши мумкин. Ходим билан меҳнат шартномаси ноқонуний равишда бекор қилинганлигини аниқлаб, суд ходимни иш жойида тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

Ишга тикланганда иш берувчи ходимга қуйидаги зарарларни қоплаши шарт:

  • мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш;
  • меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ёки ходим бошқа ишга ўтказилганлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар (мутахассислардан маслаҳат олиш, иш юритиш учун кетган харажатлар ва бошқалар) учун компенсация тўлаш;
  • маънавий зарар учун компенсация тўлаш, унинг миқдори иш берувчининг хатти-ҳаракатига берилган баҳони ҳисобга олиб, суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор ходимнинг ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас .

 

Қандай тузатиш керак

Иш берувчи кўрсатилган ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни бекор қилиши, уни аввалги иш жойида аввалги лавозимига тиклаши керак.

 

Иш берувчи томонидан йўл қўйиладиган хатолар ва уларни тузатиш тартиби Иш берувчи томонидан йўл қўйиладиган хатолар ва уларни тузатиш тартиби Иш берувчи томонидан йўл қўйиладиган хатолар ва уларни тузатиш тартиби /uz/publish/doc/text182444_hodim_vaqtincha_utkazilgan_ishidan_notugri_bushatilsa