2022 йил июль байрамлари бўйича ТОП-10 энг “қайноқ” саволлар

preview

Аввал ёзганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2022 йилдаги «Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги 304-сонли қарори 2022 йил июль ойи иш соатлари тақвимига таъсир кўрсатди. «Норма» мутахассислари Ленара ХИКМАТОВА ва Валерия ЛЯНДРЕС ушбу мавзу бўйича «Жавоб берамиз хизматининг «тезкор линия» сига келаётган кенг тарқалган саволлар бўйича тезкор тушунтириш тайёрладилар: 

 

1. Хусусий ташкилотлар 35-сонли Президент Фармони қоидаларига риоя қилишлари  ва ушбу қонун билан белгиланган қўшимча ишланмайдиган кунларни тақдим қилиши шартми?

– Ҳа, шарт.

ПФ-35-сон мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларга татбиқ қилинади.

 

2. Хусусий ташкилотлар ПФ-35-сон фармонга мувофиқ ходимларининг йиллик таътил давомийлигини 5 иш кунига қисқартиришга мажбурми?

 – Йўқ, мажбур эмас.

Қўшимча ишланмайдиган кунлар учун компенсация сифатида ходимларнинг меҳнат таътили муддатини мажбурий қисқартириш бюджет ташкилотларига тегишли .

Бюджетдан ташқари ташкилотлар бу масалани ўз хоҳишига кўра ҳал қилади. Меҳнат таътили давомийлигидан қўшимча ишланмайдиган кунларни чиқариш (чегирмаслик) қоидаси ташкилотнинг маҳаллий ҳужжатида белгиланади.

 

3. Биз  бюджет ташкилотимиз. Йиллик иш таътилининг муддати 18 иш куни. ПФ-35-сон бўйича қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда,  фақат 13 кунлик таътил қолмоқда.

 – Бундай эмас.

Ходимларнинг ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак . Шунинг учун 18 кунлик таътилдан фақат 3 иш куни қисқартирилади,  16 кунлик таътилдан 1 кун ва ҳоказо. Агар ташкилотда 15 иш кунидан иборат таътил назарда тутилган бўлса, уни қиқартириш шарт эмас.  

 

4. Ташкилотда 5 кунлик иш ҳафтаси мавжуд. Биз қўшимча ишланмайдиган кунларни таътил вақтини қисқартириш ҳисобига  қоплаймиз. Ходим 2022 йил июль ойида 2021  йил 1 августдан  2022 йил 31 июлгача бўлган иш даври учун таътил олади. 2021 йилда чегириб қолишнинг бошқа қоидалари амалда эди. Ходимнинг таътилини неча кунга қисқартириш керак?

– 2022 йилда бериладиган таътил муддати ПФ-35-сонга мувофиқ 5 иш кунига қисқартирилади. Ушбу қоида таътилнинг календарь бошланиш санаси ( 2022 йилнинг 1 январидан 31 декабригача) ва ушбу таътил бериладиган иш йилидан қатъи назар қўлланилади.

 2021 йилда кўшимча ишланмайдиган ва таътилларни қисқартириш қоидасини белгиловчи ПФ-6122-сон фармони ўз кучини йўқотган .

 

5. "Таътил кунлари" қайси давомийликдан ҳисобланади? Дастлаб ўрнатилганиданми ёки қисқартирилганданми? Ташкилотимизда жамоа шартномаси бўйича 24 кунлик,  5 иш кунига қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда 19 кунлик таътил назарда тутилган.

– Ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади . Оддий қилиб айтганда, қўшимча ишланмайдиган иш кунларини чегирмасдан ташкилотда белгиланган меҳнат таътилининг иш кунлари сонини ҳисобга олинг.

Яъни, кўриб чиқилаётган мисолда таътил ташкилотда белгиланган 24 иш куни ҳисобидан тўланади.

 

6. ПФ-35-сон фармонда назарда тутилган қайси ишланмайдиган кунлар 2022 йил июль ойида таътилнинг давомийлигини ҳисоблашга киритилади ва қайсилари киритилмайди?

Меҳнат кодексининг 139-моддасига кўра таътил даврига тўғри келиб қолган ва ушбу Кодекснинг 131-моддасига мувофиқ ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди. Аммо агар ушбу қоидага қатъий риоя қилинса, Меҳнат кодексининг 131-моддасига биноан байрам куни – Қурбон ҳайитининг биринчи куни, яъни – 9 июль.  Ишланмайдиган кун деб эълон қилинган 11 июль ҳақида нима дейиш мумкин? Ахир бу Меҳнат кодексининг 131-моддасига биноан байрам куни эмас, балки қўшимча дам олиш куни.

– Мазкур вазиятда таътилларнинг муддатини ҳисоблашнинг умумий қоидасини белгилайдиган  МКнинг 139-модда 1-қисми қўлланилади.

Шундай қилиб, таътилнинг давомийлиги иш кунларида тақвим бўйича 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобилан келиб чиқиб ҳисобланади. 2022 йил 11 июль эса қўшимча ишланмайдиган кун. Аслида, у якшанба кунига тенглаштирилади, шунинг учун таътил кунларини ҳисоблашда ҳисобга олинмайди.

 

7. Ишланмайдиган кун сифатида белгиланган 2022 йил 12 июль ҳақида нима дейиш мумкин? Шунда  у ҳам таътил давомийлигини ҳисоблашга киритилмайдими?

– 2022 йил 12 июль ҳақиқатан ҳам ишланмайдиган кун. Аммо бунда у фақат "6 кунликлар" учун қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.

5 кунлик иш ҳафтасида бу қўшимча дам олиш куни эмас, балки 16 июль, шанба кунидан кўчирилган кун. Яъни, 16 июль, шанба ўрнига "5 кунликлар " 12 июль, сешанба куни дам олади. Кунлар бир-бирининг ўрнини босади.

Меҳнат кодексининг 139-моддасига кўра таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан ҳисоблаб чиқарилади. Шунинг учун "5 кунликлар" учун 12 июль куни таътил давомийлигини ҳисоблашга киритилган, аммо "6-кунликлар" учун киритилмаган.

 

8. Ходимнинг таътили 2022 йил 4 июлда бошланади. Ташкилот ПФ-35-сон  қоидаларига амал қилади ва қўшимча ишланмайдиган кунларга белгиланган таътил муддатини қисқартиради. Ходим таътилининг давомийлиги – 24 иш куни. Ташкилотнинг иш режими - "5 кунлик”. Қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда таътил кунлари сонини қандай тўғри ҳисоблаш ва ишга чиқиш санасини белгилаш керак?

ПФ-35-сон фармонга мувофиқ 24 иш кунини 19 кунгача қисқартирамиз (24-5). Таътил кунларини ҳисоблашда биз таътил даврига тўғри келадиган барча якшанба кунларини, шунингдек 9 ва 11 июль кунларни киритмаймиз. Ишга чиқиш – 28 июль.

Агар ташкилот 6 кунлик иш ҳафтаси режимида ишлаганда  ишга чиқиш 29 июлга тўғри келар эди, яъни 12 июль  қўшимча дам олиш куни ҳисобига яна 1 кунга силжийди.

Душанба

Сешанба

Чоршанба

Пайшанба

Жума

Шанба

Якшанба

 

 

 

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

 28

29

30

31

9. Ходимнинг таътили июль ойининг дам олиш кунларига тўғри келмоқда. Аммо уни 01.07.2022 йилдаги ПФ-304-сон фармони чиққунига таътил давомийлигига 9 июлни қўшган ҳолда расмийлаштиришган. Бу ҳолда таътилни қандай қайта ҳисоблаш керак?

ПФ-304-сон фармони қабул қилингунга қадар таътил расмийлаштирилган ходимларга иш вақтини ҳисобга олиш табелига тузатиш киритиш ва ходимларнинг таътилдан чиқиш санасини ўзгартириш тўғрисида буйруқ расмийлаштиринг.

Буйруқ матнининг тахминий шакли қуйидагича:

«2022 йил  1 июлдаги 304-сонли Президент Фармони (кейинги ўринларда фармон) билан 2022 йил 9 июль  (шанба) Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси деб белгиланиши муносабати билан

БУЮРАМАН:

1. Кадрлар хизмати иш вақтини ҳисобга олиш табелига тузатиш киритсин.

2. Қарор чиқарилишидан олдин ушбу давр учун расмийлаштирилган меҳнат таътилларининг тегишли қисмида таътилдан ишга чиқишнинг дастлабки санаси қуйидаги ходимларга бир кун кейинга ўзгартирилсин:

1) ...

(бу татбиқ қилинадиган  ходимларнинг Ф.И.О.санаб ўтинг).

 

10.  2022 йил июль ойида ПФ-304 фармонига киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда иш вақтини ҳисобга олиш табели  қандай ўзгаради?

      Қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда иш вақтини ҳисобга олиш табелини ўзгартиришни тавсия этамиз:

  • 9 июль – байрам куни (Б);
  • 10 июль – якшанба (Я);
  • 11 июль – қўшимча ишланмайдиган кун (ҚК);
  • 12 июль – қўшимча (кўчирилган) дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча ишланмайдиган кун, 5 кунликлар учун байрам куни);
  • 16 июль (шанба) – барча иш режимлари учун иш куни.
Эътибор беринг
8 июль қисқартирилган иш куни эканлигини унутманг, чунки у Қурбон ҳайити байрами арафасидир. Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

 

Иш вақти Иш вақти Иш вақти /uz/publish/doc/text182760_2022_yil_iyul_bayramlari_buyicha_top-10_eng_qaynoq_savollar