Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
ИМТҚда назарда тутилмаган қоидабузарлик учун жазолаш мумкинми
«Ходимларимиз мижозларга тўғридан-тўғри хизмат кўрсатишади, шунинг учун раҳбарият уларга ниқоб режими расман бекор қилинганига қарамай, офисда тиббий ниқоб тақиб юришни шарт қилиб қўйди. Бироқ баъзи ходимлар бу талабни эътиборсиз қолдиришмоқда. Агар бу ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланмаган бўлса, иш берувчи тиббий ниқоб йўқлиги учун интизомий чора қўллашга ҳақлими?».
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Ниқоб режимига риоя қилмаслик ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки бошқа маҳаллий ҳужжатда меҳнат интизомини бузиш сифатида белгиланган бўлса, интизомий жазо чораларини қўллашингиз мумкин .
Ушбу қонунбузарликни компаниянинг ички маҳаллий ҳужжатида аниқлаштиринг, унинг учун интизомий чоралар ёзинг. Шундан сўнг ходимларни имзо остида маҳаллий ҳужжат билан таништиринг. Шундан кейингина ушбу чораларни қоидабузар ходимларга Меҳнат кодексининг тегишли нормаларига риоя қилган ҳолда қўллашга ҳақли бўласиз .
Шу билан бирга қандай шароитда ниқобнинг йўқлиги бузилиш деб ҳисобланишини белгилаб қўйинг.
Масалан, ходимлар тўпланадиган жойларда тиббий ниқобнинг йўқлиги қоидабузарлик бўлиши мумкин. Агар ходим ўз хонасида ёлғиз бўлса, буни қоидабузарлик сифатида баҳолаб бўлмайди.
Валерия ЛЯНДРЕС
«Норма» эксперти