Меҳнат шартлари ўзгарса, лавозим йўриқномалари ўзгартириладими

preview

«Компания қайта ташкил этилмоқда. Қисман меҳнат шартлари ҳам ўзгаради. Буни ходимлар билан келишиш керакми?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

 Чиндан ҳам, баъзан иш берувчи ишлаб чиқариш жараёнларини яхшилаш ва ходимлардан оқилона фойдаланиш учун ходимларнинг меҳнат шароитларини ўзгартиришига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексининг 89-моддасига кўра, иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир.

Ташкилий ва технологик ўзгаришларни ҳужжатлаштиринг.

 

«Меҳнат шартлари»га  нима киради

Бу –  ходимларингиз ишлайдиган меҳнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жамламаси.

Ижтимоий омилларга қуйидагилар киради:

  • меҳнат ҳақи миқдори;
  •  иш вақти давомийлиги;
  • таътил муддати;
  • ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун бўш вақтни ташкил этиш, санаторийларга йўлланмалар ва ҳоказо.

Бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ техник, санитария, гигиенага оид, ишлаб чиқариш-маиший ва бошқа шартлар ишлаб чиқариш омиллари деб ҳисобланади.

 

Меҳнат шартлари ўзгарганда ходимнинг лавозим йўриқномасини ҳам ўзгартириш мумкинми

 Қоида тариқасида, лавозим йўриқномаси лавозим (функционал) мажбуриятлари, ҳуқуқлар, мажбурият ва ушбу лавозимни эгаллаган ходимнинг компаниянинг бошқа ходимлари ёки бўлинмалари билан ўзаро муносабатининг турли жиҳатларини назарда тутади.

Йўриқномада иш ҳақи миқдори, иш вақти ва таътил муддати, техника, санитария, гигиенага оид ёки маиший ишлаб чиқариш шартлари кўрсатилмайди. Буларнинг барчаси меҳнат шартномаси ва корхонанинг маҳаллий ҳужжатларида мавжуд.

Қисқача айтганда, лавозим йўриқномаси ходимнинг меҳнат фаолиятини тартибга солади.  Меҳнат фаолиятининг ўзгариши эса меҳнат шартларининг ўзгариши эмас, балки фақат ходимнинг розилиги  билан йўл қўйиладиган бошқа ишга ўтишдир.

Шунинг учун, қоида тариқасида, агар ходимнинг меҳнат фаолияти сақланиб қолса, ўзгаришлар эса фақат иш режими, иш ҳақи, иш вақти ва бошқаларга тегишли бўлса, лавозим йўриқномаси ўзгартирилмайди.

Аммо, масалан, унда ходимнинг таркибий қайта ташкил этиш пайтида ўзгарган  (меҳнат функциялари ўзгармаганига қарамай) раҳбарият ва бошқа бўлимлар билан ўзаро муносабатлари схемаси акс этган бўлса, ходимнинг розилигисиз тузатиш киритиш мумкин бўлади. Аммо уни ўзгаришлар билан имзо қўйдириб таништириш шарт.

Эътибор беринг

Агар меҳнат шартларини ўзгартириш зарурати туғилса, талаблари ижро қилиш учун мажбурий бўлган Меҳнат кодексининг 89-моддасига мувофиқ қатъий ҳаракат қилинг. Хусусан, иш берувчи меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. 

Агар талаблар бажарилган бўлса, лавозим йўриқномасида эса ҳали ҳам меҳнат шартларига ҳаволалар мавжуд бўлса, улар ўзгартирилганда ходимнинг розилигисиз тузатишлар киритилиши мумкин.

 

 

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари – кадрлар ҳужжатларини расмийлаштириш, меҳнат ҳужжатларини меҳнат билан олиб бориш ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари, кадрлар ҳужжатлари, меҳнат ҳужжатлари Ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари. Kadrovik.uz сайтидан Ўзбекистонда кадрлар ҳужжатлари ҳақида мақолалар топилади. Бу ерда кадрлар ҳужжатларини расмийлаштириш ҳақида фойдали маълумотлар берилган. Бу ерда Ўзбекистонда меҳнат ҳужжатларини тузиш тўғрисида маълумот берилди. Ҳамма меҳнат шартномаларини тузиш тўғрисида /uz/publish/doc/text184046_mehnat_shartlari_uzgarsa_lavozim_yuriqnomalari_uzgartiriladimi