Ходим «масофадан» ишлашга ўтди, аммо бу кадр ҳужжатларида акс эттирилмади

preview

«Корхона ходими масофадан ишлаш режимига ўтди. Бошқа шаҳарда ишлади, бориб келиш учун авиачипталар корхона ҳисобидан сотиб олинган. Масофадан туриб ишлашга ҳам, хизмат сафарига ҳам буйруқ чиқарилмаган».

Бундай вазиятда кадр ҳужжатларини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш кераклигини эксперт ва «Норма»  кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

– Кўриб чиқилаётган вазиятда корхонада кадрлар тартиб-таомилларини расмийлаштиришга бўлган талаблар ва молиявий интизом бузилган. 

Ходим, агар бу меҳнат шартномасида ёки корхонанинг локал ҳужжатида назарда тутилмаган бўлса, мустақил равишда масофавий иш режимига ўтолмайди. 

Ходимга масофавий иш режимига ўтказишни назарда тутувчи меҳнат шартномаси шартларини ўзгартириш тўғрисидаги қуйидаги ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилмаган: 

1) меҳнат шартномасига қўшимча келишув;

2) буйруқ.

Ходимга корхона ҳисобидан авиачипталар асоссиз сотиб олинган. Бунинг учун ҳам тегишли қонунчилик меъёрлари асосида раҳбарнинг буйруғи ёки фармойиши  зарур эди. 

Керакли ҳужжатларни «ўтиб кетган сана» билан расмийлаштириш ноқонуний ҳисобланади.

 

Нима қилмоқ керак

Ушбу факт бўйича хизмат суриштируви ўтказишни ва айбдорларни жазолаш тўғрисида қарор қабул қилишни тавсия қиламиз. Мансабдор шахслардан, шу жумладан ходимнинг ўзидан тушунтириш хатларини талаб қилинг.

Масофавий режимда ишлаш вақтини  – ходимга  ушбу давр учун ҳақ тўлаш учун иш вақти сифатида тан олиш масаласини ўйлаб кўринг.

Қуйидагилар тўғрисида қарор қабул қилинг:

  • ходимга корхона томонидан  авиачипталарни тўлаб беришнинг қонунийлиги  (бу ҳолда солиқ оқибатлари бўлади)
  • авиақатнов учун пул тўлаган айбдор шахсдан авиачипталар нархини ушлаб қолиш.

 

Иш берувчи томонидан йўл қўйиладиган хатолар ва уларни тузатиш тартиби Иш берувчи томонидан йўл қўйиладиган хатолар ва уларни тузатиш тартиби Иш берувчи томонидан йўл қўйиладиган хатолар ва уларни тузатиш тартиби /uz/publish/doc/text184653_hodim_masofadan_ishlashga_utdi_ammo_bu_kadr_hujjatlarida_aks_ettirilmadi