Ўринбосарга раҳбардан юқори маош белгиланиши мумкинми

preview

«МЧЖ бош директорида асосий фаолият тури бўйича деярли барча ишларни бажарадиган ўринбосар бор. Бош директор назорат ва ташкилий масалалар учун жавобгарликни сақлаб қолган. Таъсисчилар ва директор ўринбосар бош директордан юқори маош олиши кераклиги тўғрисида келишиб олдилар. Меҳнат ҳақи штат жадвалига мувофиқ буйруқ билан тасдиқланади».

Бундай қарор қонунийми ва бу вазиятда ҳамма нарсани қандай қилиб тўғри расмийлаштириш кераклигини эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

–  Қонунчиликда нодавлат ташкилотлар учун раҳбарлар ва унинг қўл остида ишловчиларнинг меҳнат ҳақи ўртасидаги нисбатни белгилайдиган нормалар мавжуд эмас. Шунинг учун кўриб чиқилаётган вазиятдаги қарор қонунчиликка зид эмас.

Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди .

Бухгалтерия бўлимига ҳисоб-китоблар учун асос бериш учун меҳнат ҳақи миқдорини меҳнат шартномасида белгилаш ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда кўрсатиб ўтиш кифоя. 

Шунингдек,  корхонанинг ички ҳужжатларида ҳам ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдорини тасдиқлашингиз мумкин.

 

Бу масала давлат ташкилотларида қандай ҳал қилинишига kadrovik.uz илтимосига кўра Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Александр НАВОТНИЙ аниқлик киритди:

– Давлат ташкилотларида тариф тизими қўлланилади. Бу – меҳнат ҳақини бажарилаётган ишнинг мураккаблиги ва меҳнат шартларига, шунингдек ходимнинг малакасига қараб ягона мезонлар асосида фарқлашга имкон берадиган нормативлар тўпламидир.

Тариф ставкасини ҳисоблашда разряд ҳисобга олинади. У бажарилаётган ишнинг мураккаблиги ва ходимнинг малака даражасини кўрсатади.

Бош директорнинг разряди, тегишинча тариф ставкаси директор ўринбосарига қараганда юқори бўлади. Аммо бунда ҳар бир конкрет ҳолатда меҳнат ҳақи масаласини оқилона ва адолатли ҳал қилиш учун лавозим маошига турли хил устамалар ва қўшимча тўловлар қўлланилиши мумкин. 

 

Ўзбекистонда иш ҳақи - ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар, ходимларга барча турдаги тўловлар ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш, ўзбекистонда ҳақ тўлаш турлари, ўзбекистонда ҳақ тўлаш шакллари, иш ҳақи ва бошқа тўловлар Ўзбекистонда ходимларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар. Бу ерда сиз Ўзбекистондаги иш ҳақи ва ходимларга тўланадиган бошқа тўловлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Ташкилотларда турли хил тўловлар қандай амалга оширилади ва кадрлар бўлими ходими нимани билиши керак /uz/publish/doc/text185306_urinbosarga_rahbardan_yuqori_maosh_belgilanishi_mumkinmi