Ходим турли лавозимларда ишлаганида таътил кунларини ҳисоблаш тартиби

preview

«Ходим бир йил мобайнида химик лавозимидан химик-технолог лавозимига ўтказилди. Аввалги лавозимида унинг таътили 27 кунни ташкил этарди. Аммо энди унинг ишин зарарли омиллар таъсири билан боғлиқ эмас. Йилнинг бир қисмида химик, бир қисмида эса химик-технолог бўлиб ишлаган давр учун унга неча кунлик таътил тақдим этилиши керак?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

Эътибор беринг
Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.

 

– Агар ишга қабул қилиш вақтида ходимга меҳнат таътилининг қўшимча  кунлари янги МКнинг 481-моддаси асосида тақдим этилган бўлса, иш берувчи зарарли омиллар таъсири билан боғлиқ бўлмаган янги лавозимга ўтказилган санадан бошлаб уларни ўзининг буйруғи (фармойиши) билан бекор қилишга ҳақли.

Агар бу кунлар меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, янги лавозимга ўтказиш бўйича ходимнинг меҳнат шартномасига  қўшимча келишувда бу қисмига ҳам ўзгартиришлар киритинг.      

Меҳнат таътилининг бир қисми эски лавозим бўйича (қўшимча кунлар билан), бир қисми эса янги лавозим бўйича  (қўшимча кунларсиз) тўғри келадиган даврлар учун берилса, таътил кунларининг умумий сонини ҳар бир давр учун алоҳида ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқинг ва натижани умумлаштиринг .

Мисол
Бошқа лавозимга ўтказиш муносабати билан таътил давомийлигини ҳисоблаш
Ходимга 2023 йил 1 январдан 2023 йил  30 апрелгача бўлган иш даври учун қўшимча таътил кунлари белгиланган. Ушбу давр учун таътилнинг умумий давомийлиги 27 иш кунини ташкил қилади.

Аммо, 2023 йил 1 майдан бошлаб бошқа лавозимга ўтказилиши туфайли қўшимча таътил кунлари бекор қилинди. Шу санадан бошлаб таътил энди 21 календарь кунни ташкил этади.

Бундай ҳолда 2023 йил 1 январдан 2023 йил 30 апрелгача бўлган даврда ходимга қуйидагиларни расмийлаштиринг:

  • 27 : 12 х 4 = таътилнинг 9 календарь куни.

Даврнинг қолган қисмига – 2023 йил 1 майдан 2023 йил 31 декабргача:

  • 21: 12 х 8 = таътилнинг 14 календарь куни.
  • Ходимнинг йиллик ишлаган даври учун 23 календарь куни ҳисобида таътил бериш керак (9+14).

Ходимга 01.01.2024 й.– 31.12.2024 й.га бўлган янги давр учун, агар бу масалада ҳеч нарса ўзгармаса,  кейинги таътилни қўшимча таътил кунларини ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этинг.

Эслатиб ўтамиз
Ташкилотларда қўшимча таътил кунлари нафақат "зарарли иш шароитлари учун", балки меҳнатга оид қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларда ёки меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам белгиланиши мумкин .

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти