Шифокорни бир вақтнинг ўзида иккита лавозимга қандай расмийлаштириш мумкин

preview

«Хусусий клиникага 0,5 ставкага ўриндошлик асосида физиотерапия шифокори ишга қабул қилинди. Шунингдек, у бош шифокор этиб ҳам тайинланади. Ишга қабул қилинган ходимни қандай расмийлаштириш керак – физиотерапия шифокори сифатидами ёки бош шифокор дебми?».

Kadrovik.uz тушунтиради:

 

– Энг аввало, тиббиёт муассасаларида ишлайдиган ўриндош ходимларга қўйиладиган талабларни ҳисобга олинг.

Ходим дастлаб ушбу ташкилотга ўриндошлик асосида қабул қилинганлиги сабабли, уни ички ўриндошлик шартлари асосида иккинчи лавозимга қабул қилиш имконсиз. Бундай ҳолда ходимга бир неча касбда ишлашни расмийлаштиришни тавсия этамиз.

Уларнинг фарқи нимадалиги хусусида бу ерда батафсил ёзилган:

 

Ишга қабул қилишни расмийлаштиришдан олдин ходимнинг тайинланган иш жойлари учун вазифалари, мажбуриятлари ва масъулиятини аниқ белгиланг. Ходимни қайси лавозимга қабул қилиш ва қайси лавозим бўйича қўшимча мажбурият юклаш тўғрисида қарор қабул қилинг:

1) бир вақтнинг ўзида бош шифокор вазифаларини бажарадиган физиотерапия шифокори

ёки

2) бир вақтнинг ўзида физиотерапия шифокори вазифаларини бажариш билан бош шифокор.

Шундан сўнг, қонун ҳужжатларига мувофиқ ўриндошлик асосида ишловчилар учун иш вақти нормаларини бузмасдан, ишлаб чиқариш заруратидан келиб чиққан ҳолда унинг ўриндошлик асосидаги иш вақти режимини белгиланг   .

Ходимнинг розилиги билан ишга қабул қилиш ва қўшимча мажбуриятларни юклаш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштира туриб , қуйидагиларни эътиборга олинг:

1) ходимни ишга қабул қилишда меҳнат шартномаси тарафлари томонидан ходимнинг доимий равишда қўшимча ишларни бажариш тўғрисида келишувга эришилган бўлса, бу меҳнат шартномасида унинг қўшимча шарти сифатида  келишилади. Меҳнат шартномаси асосида ходимга қўшимча иш ҳажми учун қўшимча ҳақ тўлаш шартлари кўрсатилган битта буйруқ чиқариш кифоя ;

2) агар тарафлар ходимнинг доимий асосда қўшимча ишни бажариш тўғрисида меҳнат фаолияти давомида келишиб олишган бўлса,  шартнома меҳнат шартномасига қўшимча келишув билан расмийлаштирилади. Қўшимча иш ҳажми учун қўшимча тўлов шартлари ва ходим учун ушбу қўшимча ҳажм келиб чиқадиган сана кўрсатилган қўшимча буйруқ чиқарилади.

Агар ходим иш берувчи билан келишилган муддат давомида (яъни доимий равишда эмас) қўшимча ишни бажаришга рози бўлса, меҳнат шартномасига ўзгартириш киритишнинг ҳожати йўқ.

Шартлашувни фақат иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштиринг. Ходим буйруқ матни билан танишиши ва рози бўлган тақдирда, уни имзолаши керак.

Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти


Ўзбекистонда бошқа ишга ўтиш, тўлиқ бўлмаган иш, комбинатсия - бошқа ишга ўтишни қандай ташкил қилиш, Ўзбекистонда тўлиқ бўлмаган иш ёки комбинатсияни рўйхатдан ўтказиш бошқа ишга ўтиш, ўзбекистонда бошқа ишга ўтиш, ярим кунлик иш, комбинатсия Ўзбекистондаги бошқа ишга ўтиш учун қандай мурожаат қилишим мумкин? Бошқа ишга ўтказиш бўйича кўрсатмалар. Веб-сайтда kadrovik.uz бошқа иш жойига ўтказиш қоидалари, шунингдек, ярим кунлик иш ва комбинация шартлари келтирилган /uz/publish/doc/text189634_shifokorni_bir_vaqtning_uzida_ikkita_lavozimga_qanday_rasmiylashtirish_mumkin