Қурбон ҳайити 2023 йилда иш вақти календарини қандай ўзгартиради

preview

Президент Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади, унга кўра байрам 28 июнь, чоршанба кунига тўғри келади, ўзбекистонликлар эса ҳеч қандай бошқа кунга кўчиришларсиз кетма-кет 5 кун дам олишади. Турли хил режимлар учун иш вақти календарида нималар ўзгаради?

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна!

 

Камида 1 соатга қисқартирилган иш куни :

  • 27 июнь (сешанба) – байрам куни арафаси.

 

Дам олиш кунлари:

  • 28 июнь (чоршанба) – байрам куни;
  • 29 июнь (пайшанба) – иш ҳафтасининг барча турлари учун қўшимча дам олиш куни;
  • 30 июнь (жума) – барча турдаги иш ҳафталари учун қўшимча дам олиш куни;
  • 1 июль (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтаси учун календарь дам олиш куни ва 6 кунлик иш ҳафтаси учун қўшимча дам олиш куни;
  • 2 июль (якшанба) – барча турдаги иш ҳафтаси учун календарь дам олиш куни.

 

Иш вақти календарида нима ўзгаради

1. Барча иш режимлари учун 2023 йил июнь ойида иш кунлари миқдори ўзгаради:

  • 5 кунлик иш ҳафтаси – 19 иш куни;
  • 6 кунлик иш ҳафтаси – 23 иш куни.

2. Июнь ойида иш вақти миқдори қуйидагиларни ташкил қилади:

  • 5 кунлик иш ҳафтасида – 151 соат;
  • 6 кунлик 40 соатлик иш ҳафтасида – 152 соат;
  • 6 кунлик 36 соатлик иш ҳафтасида – 137 соат.

Барча ташкилотлар (корхоналар)да иш вақтини ҳисобга олиш табелини тузишда ва иш ҳақини ҳисоблашда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олиш керак.

Байрам саналаридаги ўзгаришлар муносабати билан 2023 йил учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган иш вақти Ҳисоб-китоби ҳам ўзгаради.

Эътибор беринг
Агар ходимлар ишга байрам куни – 28 июнда жалб қилинаётган бўлса, уларнинг иши камида икки ҳисса миқдорида тўланиши керак .
Эслатиб ўтамиз
Меҳнат кодексининг 221-модда 2-қисмига мувофиқ 2023 йил июнь ойида таътил кунлари ҳисоб-китобига фақат Қурбон ҳайитининг биринчи куни – 2023 йил 28 июнь киритилмайди.

Валерия ЛЯНДРЕС,

 «Норма» эксперти


Янгиликлар Янгиликлар Янгиликлар /uz/publish/doc/text191349_qurbon_hayiti_2023_yilda_ish_vaqti_kalendarini_qanday_uzgartiradi