Янгиликлар
Материал санаси 07.07.2026
ЯММТда таътилни рўйхатдан ўтказиш учун яна бир бор янги функциялар жорий этилди. Бу сафар тизимга иш берувчининг ички ҳужжатлари билан белгиланган узайтирилган таътилни алоҳида рўйхатдан ўтказиш, шунингдек ҳар йилги таътилнинг пулли компенсация билан алмаштириладиган кунларини кўрсатиш имконияти қўшилди. Кадрлар бўйича мутахассислар учун бу тизимда нафақат мажбурий, балки ички ҳужжатларда ўрнатилган таътил бериш шартларини ҳам аниқроқ акс эттириш мумкинлигини англатади. Батафсил — материалда. ... 

Материал санаси 07.07.2026
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалар миқдори бевосита ЯММТда акс эттирилган иш стажига боғлиқ. Ходимларингизнинг барча аввалги иш жойлари тизимда рўйхатдан ўтказилганини текширинг. Ушбу текширувга ходимларнинг ўзларини ҳам жалб қилиш мақсадга мувофиқдир. Нима учун бу муҳим ва солиштирувни қандай ташкил қилиш мумкинлиги ҳақида – kadrovik.uz материалида. ... 

Материал санаси 30.06.2026
Меҳнат инспекцияси, олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабаларига шаҳар кўчаларини кузатиб боришни топшириш режалаштирилганидан сўнг, Самарқанд ҳокимига потенциал ҳуқуқбузарлик тўғрисида расмий огоҳлантириш юборди. Нима учун бундай ташаббус ҳуқуқбузарликка олиб келиши мумкинлиги ва иш берувчилар бу вазиятдан қандай хулоса чиқаришлари кераклигини таҳлил қиламиз. Самарқандда ҳоким университетлар ўртасида, уларнинг йўналиши ва ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, шаҳар кўчаларини, масофасига қараб, тақсимлаш ташаббусини илгари сурди. Олий таълим муассасалари ходимлари ва талабалари тозалик, дарахт ва туплар, суғориш тизимлари, йўлаклар ҳолати ва бошқа ободонлаштириш масалаларини кузатиб бориши, ҳамда аниқланган муаммолар ҳақида масъул хизматларга хабар бериб боришлари мўлжаллаштирилган эди. ДМИ ташаббуснинг амалга оширилишини кутмади ва, у оммага эълон қилиниб, жамоатчиликда резонанс келтириб чиқарганидан сўнг, дарҳол расмий огоҳлантириш юборди. ... 

Материал санаси 29.06.2026
ЯММТда маълумотларни солиқ базаси билан солиштириш функцияси ишга туширилди. Тизим тафовутларни автоматик тарзда аниқлаб, акс эттириб боради. Масалан, агар солиқ органига ЯММТда рўйхатдан ўтмаган ходимлар тўғрисида маълумот тақдим этсангиз, бу my.mehnat порталида акс эттирилади. Қўшимча равишда ЯММТга декрет тўловларининг онлайн-мониторинги киритилди. Янги функцияларни қуйида – kadrovik.uz материалида батафсил таҳлил қилдик. ... 

Материал санаси 12.06.2026
Меҳнат кодексида илк маротаба иш ташлашни ўтказиш тартиби мустаҳкамлаб қўйилди. Бу 2026 йил 11 июндаги ЎРҚ-1150-сон Қонундан келиб чиқмоқда. Шунингдек, ходимларга тўлиқсиз иш вақтини белгилашга оид талабларни мустаҳкамловчи моддаларга ўзгартишлар киритилади. Иш берувчилар, кадрлар бўйича мутахассислар ва ходимларнинг ўзлари учун ишда нималар ўзгаришини ушбу мақолада таҳлил қилдик. ... 

Материал санаси 12.06.2026
Президентнинг 01.06.2026 йилдаги ПҚ-210-сон қарори эълон қилинганидан сўнг ОАВда ишсиз ёшларни ишга қабул қилишда иш берувчилар МҲЭКМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи белгилаши шартлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу таъриф саволларни юзага келтирди: ушбу талаб барча иш берувчиларга татбиқ этиладими ёки фақат айрим дастурлар иштирокчиларигами. Материалда буни кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 21.05.2026
20 май куни Президент Қурбон ҳайитини нишонлаш санасини расман тасдиқловчи қарорни имзолади. Байрамга қўшимча дам олиш кунлари 2025 йил декабрь ойида 24.12.2025 йилдаги ПФ-257-сон Фармон билан белгиланган эди. Kadrovik.uz мақоласида – ходимларга неча кун дам олиш куни берилиши ва байрам таътилни ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатишини батафсил кўриб чиқдик. ... 

Материал санаси 08.05.2026
2026 йилнинг май ойида бутун йил учун рекорд даражадаги дам олиш кунлари бўлади. Умумий ҳисобда ходимлар иш ҳафтасининг турига қараб – 10 кундан 14 кунгача дам олади. Ҳисоб-китобга байрамлар муносабати билан ишланмайдиган кунлар, одатий ва қўшимча дам олиш кунлари киради. 10 нафар кадрлар бўйича мутахассисдан 9 си шундай савол беради: бунча дам олиш куни таътиллар ва иш вақти ҳисоб-китобига қандай таъсир қўрсатади? Бу саволга материалда жавоб берамиз. Шунингдек материалда, иш ҳафтасининг турига қараб, иш вақти баланси ва май ойидаги барча дам олиш кунларининг жадвали келтирилган. ... 

Материал санаси 08.05.2026
Меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни соддалаштирадиган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Жумладан, ишга кираётганда талабгор тақдим этадиган мажбурий ҳужжатлар рўйхати қисқартирилади. Қонун лойиҳасида шунингдек иш ҳақи кечиктирилганлиги учун пулли компенсацияни тўлаш тартибига аниқлик киритилди. Бундан ташқари, қонун айрим жараёнларни рақамлаштиришга, иш жойидаги тазйиқ ва зўравонликка қарши курашишга қаратилган. Қонун лойиҳасидаги тузатишлардан келиб чиққан ҳолда, кадрлар бўйича мутахассисларни қандай янгиликлар кутаётгани ҳақида батафсил материалда билиб олинг. ... 

Материал санаси 23.04.2026
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи билан Ҳайдовчиларнинг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Ташувчилар жумласига кирадиган ташкилотлар рўйхати кенгайтирилди. Ҳайдовчилар дам олишга доир қандай қўшимча кафолатларга эга эканлиги ва уларни қачон иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш мумкин эмаслиги аниқлаштирилди. Иш берувчилар ва кадрлар бўйича мутахассисларга ҳужжатлар ва жадвалларни янгилаш осонроқ бўлиши учун материалда ҳар бир ўзгариш "аввал – ҳозир" шаклида таҳлил қилинди. ... 

Материал санаси 17.04.2026
10 майдан бошлаб ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш тартибини бузганлик, йўл варақаларидаги хатолар, рухсатномасиз халқаро рейслар ва тахографсиз ишлаганлик учун янги жарималар жорий этилади. Ушбу ўзгартиришлар 10 майдан кучга кирган 05.02.2026 йилдаги ЎРҚ-1118-сон Қонун билан мустаҳкамланади. Тузатишлар нафақат ҳайдовчиларга, балки иш берувчи-юк ташувчилар ва бошқа мансабдор шахсларга ҳам тааллуқли. Жавобгарлик қандай кучайтирилиши ва қандай янги жарималар жорий этилиши ҳақида мақолада кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 27.03.2026
ЯММТда таътилларни рўйхатга олиш тартибига ўзгартириш киритилгани эълон қилинди. Унда ўрнатилган калькулятор, ишга чиқишни автоматик рўйхатга олиш ва таътилни бошқариш учун янги функциялар пайдо бўлди. Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 январдан бошлаб иш берувчилар ЯММТда нафақат аввалгидек ижтимоий таътилларни, балки меҳнат, иш ҳақи сақланмайдиган ва қисман сақланадиган таътиллар каби барча турдаги таътилларни рўйхатга олишлари шарт. ЯММТда таътилларни рўйхатга олиш тартиби қандай ўзгарганини kadrovik.uz материалида кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 18.03.2026
Президентнинг 17.03.2026 йилдаги ПҚ-106-сон қарори билан Рўза ҳайитини нишонлаш санаси – 20 март (жума) этиб тасдиқланди. Эртасига, 21 март куни – Наврўз байрами. Бу йил иккала байрам кетма-кет келмоқда. Байрамлар март ойидаги дам олиш кунлари жадвали ва иш вақти балансида қандай акс этишини kadrovik.uz материалида кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 12.03.2026
2026 йилда илк бор иккита баҳор байрами – Рўза ҳайити ва Наврўз – бир санага тўғри келиши мумкин. Наврўз байрамини нишонлаш куни МКда белгиланган. Аммо Рўза ҳайити қайси кунга –20 ёки 21 мартга тўғри келиши – ҳозирча номаълум. Материалда иккита сценарий: Наврўз ва Рўза ҳайитининг бир кунга тўғри келиши иш вақти ва дам олиш кунларига қандай таъсир қилиши, шунингдек, агар улар турли кунларга тўғри келса, қандай дам олишимиз кўриб чиқилди. ... 

Материал санаси 12.03.2026
Эндиликда ЯММТда Машғулотларнинг миллий классификатори (ММК-2025) амал қилади. 11 мартдан бошлаб тизимда меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича барча операцияларни фақат ММК-2025 бўйича амалга ошириш зарур. Бу ҳақда «YaMMT yangiliklari» расмий Telegram-каналида хабар берилди. Миллий классификаторнинг жорий этилиши my.mehnat тизимида ишлашга қандай таъсир кўрсатганини кўриб чиқамиз. ... 

Материал санаси 12.02.2026
Норасмий бандлик ҳолатлари аниқланганда иш берувчиларга ДМИ текширувлари тайинланади. Бу Президентнинг 05.02.2026 йилдаги ПҚ-49-сон қароридан келиб чиқади. Бундан ташқари, шундай ҳолатлар аниқланган компанияларнинг тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингидаги баллари пасайтирилади. Норасмий бандликни аниқлаш бўйича янги тизим қандай ишлайди, ДМИ текширувини тайинламаслик ва маъмурий жавобгарликдан озод этишлари учун нима қилиш керак? Бу тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингига қандай таъсир кўрсатади? Kadrovik.uz нашрида ушбу саволларга ойдинлик киритилди. ... 

Материал санаси 26.01.2026
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги аттестация натижаларига кўра қайси педагоглар иш ҳақининг аҳамиятли даражада ошишига умид қилиши мумкинлигини аниқлади. 2025 йилнинг август ойидан декабрь ойига қадар ўтказилган малакани баҳолаш натижаларига кўра, 4 038 нафар ўқитувчи реестрга киритилди. Ўқитувчилардан кимларга устама тўланиши ва уни қандай расмийлаштириш ҳақида батафсил kadrovik.uz материалида ўқинг. ... 

Материал санаси 26.01.2026
Ўзбекистонда «Бирга ҳаётни сақлаймиз» миллий қон донорлиги акцияси бошланди, бу нафақат қон топширишда иштирок этиш даражасини оширади, балки кадрлар хизматлари ва иш берувчилар иш фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. Энди ҳар ойда донорлик кунлари ўтказилади, донор ходимларга қўшимча кафолат ва имтиёзлар берилади, бу эса кадрлар мутахассислари эътиборини талаб қилади. Донор ходимларга қандай кафолатлар берилиши, қон топшириш кунлари қандай тартибга солиниши, 2026 йилда қандай стандартлар ва технологиялар жорий этилиши ва бу кадрлар бўлими ходимларига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида мақолада ўқинг. ... 

Материал санаси 21.01.2026
Касаба уюшмалари Федерацияси 2025 йил учун қонунчиликдаги ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда 2026 йил учун Жамоа шартномаси макетини тасдиқланди. Агар компаниянгизда жамоа шартномаси амал қилаётган бўлса ёки уни тузишни режалаштираётган бўлсангиз – ҳужжатнинг долзарблигини текширишнинг айни вақти. Касаба уюшмалари Федерациясининг жамоа шартномаси макети кимлар учун мажбурий, ҳужжатдан қандай фойдаланиш керак ва жамоа шартномаси билан ишлашда кадрлар бўйича мутахассиснинг қандай мажбуриятлари бор – буларнинг барчаси ҳақида материалда ўқинг. ... 

Материал санаси 19.01.2026
2026 йил 1 январдан бошлаб my.mehnat тизимида иккита янги функция пайдо бўлди: фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ижтимоий таътиллардан ташқари бошқа турдаги таътилларни рўйхатдан ўтказиш. Агар илгари тизимда фақат ижтимоий таътиллар қайд этилган бўлса, энди меҳнат таътиллари, иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар ва иш ҳақи қисман сақланадиган таътилларни ҳам рўйхатдан ўтказиш керак. Мақолада рўйхатдан ўтиш тартибини батафсил кўриб чиқамиз. ...